2020 йилда Apple тарихдаги энг йирик ва ўта ихчам iPhone’ларни чиқаради

  •   DiMaX
  •  1387
  •  29.11.2019 16:44

2020 йилда Apple тарихдаги энг йирик ва ўта ихчам iPhone’ларни чиқаради

Стив Жобс компаниясининг iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max русумли смартфонлари дунё бўйлаб яхши сотилмоқда. Кейинги йилда эса нисбатан арзон – Ҳиндистонда терилган айфонлар ҳам жаҳон бозорига чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: Яп-янги iPhone’ни ҳам дўконнинг ўзидаёқ қадоғини очиб текшириб олинг!

2019 йили тақдим этилган уч хил русумдаги Apple смартфонларининг экран ўлчамлари қуйидагича:

iPhone 11 (сотиб олиш) — 6,1 дюйм

iPhone 11 Pro (сотиб олиш) — 5,8 дюйм

iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) — 6,5 дюйм

Кўриб турганингиздек, уларнинг ўлчамлари бир-биридан у қадар катта фарқ қилмайди.

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Жанубий Кореянинг ETNews нашри эса 2020 йили чиқариладиган айфонлар ҳақидаги янги хабарларни эълон қилди. iPhone’ларнинг бутловчи қисмларини етказиб берувчи тизимлардаги инсайдерлар уларнинг экранлари ўлчамлари ҳақида маълумотларни сиздиришган.

Унга кўра, Apple кейинги йил кузда яна учта русумда iPhone 12 смартфонларини намойиш қилади. Бироқ бу гал уларнинг экран ўлчамлари бир-биридан жуда фарқ қилади. Улардан ўртанчаси аввалгидек 6,1 дюймлик дисплейга эга, аммо ихчамининг ўлчами яна кичрайтирилиб, 5,4 дюймга туширилган. Каттаси эса янада «ўсиб», нақ 6,7 дюймлик экран билан жиҳозланади. Булар эса жудаям ихчам ва корпорация тарихидаги энг йирик айфонлар бўлади.

Булардан ташқари, экрани 4,7 дюймлик iPhone SE 2 модели ҳам намойиш этилиши ва 399 долларга нархланиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone ҳақида энг кенг тарқалган олтита алдов