2020 йилда энг йирик ноутбуксозлар қанча сотишди?

  •   DiMaX
  •  737
  •  01.02.2021 17:21

2020 йилда энг йирик ноутбуксозлар қанча сотишди?

Охирги йилларда шахсий компьютерлар савдоси сезиларли даражада пасайиб келаётган эди. Лекин коронавирус пандемияси даврида масофадан ишлашга ўтилгач, уларга бўлган талаб кескин оўиб кетди.

ЎҚИНГ: HP иккита ноутбук-трансформер ва симсиз қулоқчинларни тақдим қилди

Canalys компаниясининг тадқиқотлари натижаларига кўра, 2020 йилда жами 235,1 миллионтача ноутбук, 61,9 миллионтача десктоп компьютер сотилган.

2020 йилда ноутбук бозорида даромад 140,3 миллиард долларга етган, бу эса 2019 йил кўрсаткичидан 4,6 миллиард долларга кўп. Прогнозларга кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич 142,1 миллиард долларга боради.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

Бу бозорда энг йирик улуш Lenovo’га тегишли – у жорий йилда 72,7 миллионта лаптоп сотиб, бозорнинг чорак қисмини эгаллаган. Унинг ортидан HP (67,6 миллион), Dell (50,3 миллион), Apple (22,6 миллион) ҳамда Acer (20 миллион) компаниялари келмоқда.

Мамлакатлар кесимида олиб қараганда, АҚШ ноутбуклар учун энг йирик бозор бўлиб қолмоқда – у ерда тахминан $36,1 миллиардлик лаптоп сотилган. Кучли учликка яна Хитой ($19,6 миллиард) ҳамда Япония ($9,8 миллиард) кирган.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ва ноутбукларни ишдан чиқарувчи ҳавола тарқалди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!