2020 йилда Netflix’да кўпроқ нималарни томоша қилишган? (+видео)

  •   DiMaX
  •  728
  •  17.12.2020 11:31

2020 йилда Netflix’да кўпроқ нималарни томоша қилишган? (+видео)

Йилнинг охирига яқин кўплаб сервислар ўзларининг турли ҳисоботлари, рейтингларини эълон қилишлари анъанага айланган. Netflix стриминг сервиси эса 2020 йил мобайнида ўз мижозларининг қизиқишларини қисқа видео тарзида тақдим этди.

ЎҚИНГ: «Netflix эффекти» ёки кино шунчаки томоша эмаслиги ҳақида

«Netflix 2020 Year In Review» деб номланган ушбу роликда айтилишича, бу сервисда жангари фильмларни томоша қилиш жорий йилда 40 фоизга ошган. Томошабинларнинг фантастикага қизиқишлари 60 фоизга ортган бўлса, аниме томоша қилиш кўрсаткичи 100 фоизга ошган!

Шунингдек, романтик фильмлар ва шоуларни, яна таълимий ва маърифий сериалларни кўриш даражаси ҳам сезиларли ортган.

Netflix вакилларининг фикрича, карантиндаги кишилар шу кабиларни томоша қилиш орқали реал ҳаётдаги зерикарли воқеликдан чалғишга интилишган.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!