2020 йилда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида рақамли ривожланиш қандай бўлди?

  •   DiMaX
  •  847
  •  11.02.2021 10:43

2020 йилда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида рақамли ривожланиш қандай бўлди?

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ ҳудудларда рақамли трансформация ҳолатини баҳолаш мақсадида ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтингли баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди ва бу билан ҳудудларда рақамлаштириш ҳолатини диагностика қилиш имкони яратилди. Бу тўғрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ТОП-ўнликка кирди

Рейтингли баҳолаш методикасида Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) томонидан дунё давлатларида ахборот технологиялари ривожланиш ва электрон ҳукуматни жорий этишни баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичлар қабул қилинди.

Рейтингли баҳолаш тартиби 4 та устувор йўналишлардан иборат:

  • «Рақамли инфратузилма» (35 балл) – аҳоли пунктларининг Интернет, мобил алоқа, «Wi-Fi» нуқталари ва бошқалар билан қамраб олинганлиги баҳоланади;
  • «Рақамли иқтисодиёт» (25 балл) – электрон счет-фактурадан ва онлайн назорат-касса машиналаридан самарали фойдаланиш, маҳаллий IT-хизматлар бозори ҳолати, электр ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва бошқалар баҳоланади.
  • «Ижтимоий соҳани рақамлаштириш» (20 балл) – ижтимоий муассасалар (болалар боғчаси, мактаблар, поликлиникалар)да Интернетдан фойдаланиш ҳолатини, ҳамда таълим ва бошқа тизим ҳамда дастурий маҳсулотларни жорий этиш ҳолатини баҳолаш.
  • «Рақамли таълим» (20 балл) – мактабларни йўналиш бўйича дипломга эга информатика ўқитувчилари билан ҳамда ўқувчиларнинг «Бир миллион дастурчи» дастури бўйича қамраб олинганлиги, аҳолининг IT-секторида бандлиги, IT-ўқув марказларининг ва бошқалар.

Ҳудудларни якуний баҳоси «яшил» – яхши баҳо (71 дан 100 баллгача), «сариқ» – қониқарли баҳо (55 дан 71 баллгача) ва «қизил» – қониқарсиз баҳолаш натижаси билан (55 баллдан паст) баҳоланади.

ЎҚИНГ: Бош вазир ваъда берди: интернет тезлиги камида 10 Мбит/сонияга етказилади! (+видео)

2020 йил якунлари бўйича республиканинг 203 та туман (шаҳар)ларини баҳолаш амалга оширилди, унинг натижалари аниқланди.

Рақамлаштириш ҳолатини яхши баҳо олган («яшил» рўйхат) республиканинг 28 та (14%) туман ва шаҳарлари жой олди, улардан энг яхши ўнталикка кирганлари: Навоий, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Андижон ва Фарғона шаҳарлари, шунингдек Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туманларидир.

Рақамлаштириш ҳолати қониқарли баҳо олган («сариқ» рўйхат) умумий 59 та (29%) туман ва шаҳарлар 71 баллдан кам баҳо олди, улар – Когон, Норин, Қўшкўпир, Мирзачўл туманлари ва Олмалиқ, Каттақўрғон, Янгиер, Ширин, Зарафшон, Чирчиқ, Хонобод ва Қўқон шаҳарлари.

Шу билан бирга «сариқ» рўйхатдаги баъзи туман (шаҳар)лар маълум йўналишлар бўйича яхши баҳо олишган, масалан, «Ижтимоий соҳани рақамлаштириш» йўналишида Янгиер, Чирчиқ шаҳарлари ва Мирзаобод, Ховаст туманлари ҳамда «Рақамли инфратузилма» йўналишида Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари ва Норин, Мирзачўл, Қоровулбозор туманлари 91 баллдан юқори балл тўплаган.

Рақамлаштириш ҳолати қониқарсиз баҳо олган («қизил» рўйхат) 116 та (57%) туман ва шаҳарлар 55 баллдан кам баҳоланган.

Энг паст балл тўплаган 14 туман 40 баллдан кам баҳоланган, хусусан, Деҳқонобод, Қўшработ, Чироқчи, Фориш, Қамаш, Қува, Яккабоғ, Ғузор, Ғаллаорол, Бандихон, Амударё, Музработ, Ўзбекистон ва Қўштепа туманлари.

Шу билан бирга, «қизил» рўйхатдан айрим туман (шаҳар)лар маълум кўрсаткичлар бўйича яхши баҳо олдилар, масалан, Булоқбоши, Жалақудуқ, Балиқчи, Урганч, Марҳамат туманлари «Рақамли инфратузилма» кўрсаткичида 82 ва ундан ортиқ балл тўплади.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Ҳудудларни рақамли ривожланиш ҳолатини алоҳида кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилишда қуйидаги натижаларни кўрсатди.

«Рақамли инфратузилма» йўналишини баҳолаш бўйича 86 та (42%) туман (шаҳар)лар «яшил» рўйхатдан жой олиб 71 баллдан зиёд баҳони қўлган киритди, улардан биринчи ўнталиги Хива, Фарғона, Зарафшон, Бекобод, ва Мирзачўл, Учтепа, Олмазор, Зарбдор, Норин ва Шайхонтоҳур туманларидир.

Шу билан бирга 73 та (36%) туман (шаҳар)лар «сариқ» рўйхатга, 44 та (22%) туман (шаҳар)лар эса «қизил» рўйхатга киритилди (Фориш, Деҳқонобод, Қўшработ, Қораўзак, Яккабоғ, Чирчиқ, Қамаши, Қўштепа, Шуманай, Амударё ва бошқа туманлар).

«Рақамли иқтисодиёт» йўналишини баҳолаш бўйича 22 та (11%) туман (шаҳар)лар 71 баллдан ортиқ баллни қўлга киритиб «яшил» рўйхатга киритилди, улардан етакчи ўнталикда Навоий, Термиз, Жиззах, Нукус, Наманган, Гулистон шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яккасарой, Учтепа туманлари ҳамда Ғиждувон туманидир.

Шу билан бирга 26 та (13%) туман (шаҳар)лар «сариқ» рўйхатга кирди ва 155 та (76%) туман (шаҳар)лар «қизил» рўйхатга кирди (Чиноз, Паркент, Оққўрғон, Янгийўл, Избоскан, Улуғнор, Учқудуқ, Бўка, Оқдарё, Зафаробод, Булунғур, Қуйичирчиқ ва бошқа туманлар).

«Ижтимоий соҳани рақамлаштириш» йўналишини баҳолаш бўйича 61 та (30%) туман (шаҳар)лар 71 баллдан кўп тўплаган ҳолда «яшил» рўйхатга кирди, шулардан етакчи ўнталикка Хива ва Қарши шаҳарлари ҳамда Тошкентнинг Шайхонтоҳур, Сергели, Олмазор, Учтепа, Бектемир, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод туманлари кирди.

Шу билан бирга, 43 та (21%) туман (шаҳар)лар «сариқ» рўйхатга ва 99 та (49%) туманлар «қизил» рўйхатга киритилди (Риштон, Ургут, Бувайда, Данғара, Тошлоқ, Зомин, Қува, Учкўприк, Чироқчи, Шаҳрихон, Бандихон, Амударё ва бошқа туманлар).

«Рақамли таълим» йўналишини баҳолаш бўйича фақатгина 13 та (6%) туман (шаҳар)лар 71 баллдан юқори кўрсаткич билан «яшил» рўйхатга киритилди, уларнинг ўнталик қаторига Самарқанд, Андижон, Урганч, Наманган, Жиззах, Навоий, Нукус, Бухоро, Қарши шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани кирган.

Шу билан бирга, 23 та (12%) туман (шаҳар)лар «сариқ» рўйхат, 167 та (82%) туман эса «қизил» рўйхатдан жой олди (Чироқчи, Юқоричирчиқ, Бўстонлиқ, Миришкор, Тахиатош, Тахтакўпир, Фарғона, Шофиркон, Каттақўрғон, Томди, Пахтаобод, Гулистон ва бошқа туманлар).

Шу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан маҳсус лавҳа тайёрланиб эфирга узатилди. Мазкур видеони https://youtu.be/XxZbtoS0tV8 ҳаволаси орқали Вазирликнинг YouTube-каналида кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!