2020 йилда PlayStation 4 ва PlayStation 5’ларга энг кўп юкланган ўйинлар

  •   DiMaX
  •  475
  •  14.01.2021 16:06

2020 йилда PlayStation 4 ва PlayStation 5’ларга энг кўп юкланган ўйинлар

Sony компанияси рус тилидаги PlayStation блогида ўтган йилги ўйинлар рейтингларини эълон қилди. Унда PS4 ҳамда PS5 консолларига энг кўп юклаб олинган ўйинлар алоҳида-алоҳида кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Metacritic рейтинги: 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйини (+видео)

PlayStation 5 учун Шимолий Америка ҳамда Европада етакчи Call of Duty: Black Ops Cold War ўйини бўлди.

Ҳар иккала ҳудуд учун иккинчи ўринда Marvel's Spider-Man: Miles Morales, учинчи поғонада эса Assassin’s Creed Valhalla ўйинлари турибди.

ЎҚИНГ: Steam Awards 2020: ўнта йўналишда йилнинг энг зўр ўйинлари

PlayStation 4 приставкасига юклаб олинган ўйинлар борасида АҚШ/Канада рейтингида кучли учликда тегишлича Call of Duty: Black Ops Cold War, Grand Theft Auto V ҳамда Call of Duty: Modern Warfare ўйинлари турибди.

Европалик геймерлар эса FIFA 21, FIFA 20 ҳамда Grand Theft Auto V ўйинларини кўпроқ маъқул кўришган.

PlayStation’нинг йил якунларига бағишланган рус тилидаги мақоласини тўлиқ ўқиш учун ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!