2020 йилга келиб дунёдаги смартфонлар сони қанчага етади?

2020 йилга келиб дунёдаги смартфонлар сони қанчага етади?

Strategy Analytics таҳлилчиларининг айтишига қараганда, кейинги йилда жаҳон бўйича смартфонлар сони 5 фоизга ошиб, жами 4 млрдга етади. Қисқа қилиб айтганда, дунё бўйлаб инсонлар қўлида 4 млрд смартфон мавжуд бўлади. Айни дамда Ер сайёраси аҳолиси 7,6 млрдни ташкил қилади.

Шунингдек, таҳлилчилар келажакда ҳам Android операцион тизими етакчилик қилиши, аммо Huawei ўзининг ОТни ишга туширганидан сўнг унинг улуши камайишини айтиб ўтишган.

HongMeng OТ шунингдек iOS’нинг улушига ҳам сезиларли тарзда негатив таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман олганда iOS’нинг улуши бозордаги янги ўйинчиларсиз ҳам вақт ўтган сари камайиб бормоқда ва тахминларга кўра бу аҳвол кейинги йилг келиб ҳам ўзгармайди.

ЎҚИНГ: HongMeng тизимли Huawei смартфони аллақачон тайёр, нархигача маълум!