2020 йилги икки хил Apple Watch ҳам 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  292
  •  01.05.2021 13:22

2020 йилги икки хил Apple Watch ҳам 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди

Купертинолик корпорациянинг 2020 йил 15 сентябрдаги онлайн маросимида Apple Watch Series 6 смарт-соатини намойиш қилгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, мазкур тадбирда арзонлаштирилган смартвоч – Apple Watch SE ҳам илк бор кенг жамоатчиликка кўрсатилган эди.

ЎҚИНГ: Битта қувватда 12 кун ишлай олувчи Realme Watch 2 тақдим этилди

Apple бирор нуқсони туфайли харидорлардан қайтган ва заводнинг ўзида қайта тикланган (refurbished) смартфонларни аслидан арзонроқ нархларда сотишидан хабарингиз бор. Шунингдек, компания 2020 йилги MacBook Pro ноутбукларининг ҳам шунақа версияларини нақ битта смартфон нархига арзонлаштириб савдога қўйган.

Мазкур корпорация энди юқорида қайд этилган ақлли соатларнинг ҳам refurbished версияларини ўз расмий сайти орқали сотувга чиқарди. Қайта тикланган Apple Watch Series 6 моделларининг нархлари 339 АҚШ долларидан, Apple Watch SE русумли девайслар нархлари эса 239 доллардан бошланади.

Энг катта – 100 доларлик чегирма эса зангламас пўлатдан ишланган корпусдаги Apple Watch Series 6 учун тақдим этилмоқда. Бошқа русумлардаги (шу жумладан, эскироқ моделлардаги) Apple смарт-соатларининг қайта тикланган версиялари нархларини эса мана бу саҳифада кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади