2020 йили дунёда энг кўп сотилган ўнта смартфон (Omdia рейтинги)

  •   DiMaX
  •  2124
  •  25.02.2021 15:51

2020 йили дунёда энг кўп сотилган ўнта смартфон (Omdia рейтинги)

Ўтган йилнинг учинчи чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни Apple’нинг иккита модели эгаллаган эди. Omdia таҳлил компанияси эса бутун 2020 йил мобайнида жаҳондаги энг харидоргир телефонлар бўйича ҳисоботини эълон қилди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

Ўтган йил давомида дунёда энг кўп харид қилинган смартфон 2019 йилда чиққан iPhone 11 модели экан. Таққослаш учун келтириб ўтсак, 2019 йили энг харидоргир смартфон унинг «аждод»и – iPhone XR бўлган.

Қуйидаги жадвалда 2020 ҳамда 2019 йиллардаги энг яхши сотилган телефонлар ўнталиклари кўрсатилган:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли учликка фақатгина Apple маҳсулотлари кирган, Samsung смартфонлари эса рейтингда тўртинчи поғонадан бошланяпти.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Умуман олганда, рўйхатнинг нақ ярмини айфонлар банд этган:

  1. iPhone 11 — 64,8 миллионта сотилган;
  2. iPhone SE (2020) — 24,2 миллионта сотилган;
  3. iPhone 12 — 23,3 миллионта сотилган;
  4. Galaxy A51 — 23,2 миллионта сотилган;
  5. Galaxy A21s — 19,4 миллионта сотилган;
  6. Galaxy A01 — 16,9 миллионта сотилган;
  7. iPhone 12 Pro Max — 16,8 миллионта сотилган;
  8. Galaxy A11 — 15,3 миллионта сотилган;
  9. Redmi Note 9 Pro — 15 миллионта сотилган;
  10. iPhone 12 mini — 14,8 миллионта сотилган.

Ўнталикка жанубий кореялик етакчи компаниянинг тўртта смартфони кирган бўлса, Xiaomi компаниясининг биттагина, у ҳам бўлса арзончи Redmi брендига мансуб модели 2020 йилнинг энг харидоргир телефонлари рўйхатидан жой олган.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!