2020 йили энг кўп сотилган ўнта электромобил

  •   DiMaX
  •  996
  •  08.02.2021 13:58

2020 йили энг кўп сотилган ўнта электромобил

EV Sales нашри электромобиллар бозорининг 2020 йил якунларини эълон қилди. Ўтган йили энг харидоргир бўлган Tesla Model 3 бу гал ҳам барчасидан кўп сотилгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Tesla компаниясининг ушбу модели электрокарлар бозорининг нақ 12 фоизини эгаллаб олган! 2020 йил мобайнида дунё бўйлаб 365 240 дона Model 3 сотилибди.

Иккинчи ўринни хитойликларнинг Wuling HongGuang Mini EV русумли машинаси эгаллаган: 119 255 та сотилгани билан бу модел бозорнинг 4 фоизини банд қилган. Қизиғи – ушбу электромобил янги бўлиб, бу йил ҳам харидорлигини пасайтирмаган: бу йилнинг январида ўз юртида ундан 30 мингдан ошиқ сотишган. Агар савдоси шу суръатда давом этса, 2021 йилнинг охирига бориб у Tesla Model 3’дан ўзиб кетиши мумкин.

Кўриб турганингиздек, кучли учликка Renault Zoe ҳам кирган – 100 431 дона сотилган бу электромобил бозордан уч фоизлик улуш олган. Tesla Model Y кроссоверининг кўрсаткичлари ҳам анча яхши – 79 734 дона сотилиб, 3% билан тўртинчи ўринда. Hyundai Kona EV эса бир йилдаёқ тўққизинчидан бешинчи поғонага кўтарилиб олган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин