2020 йилнинг биринчи ярмидаги энг зўр 20 та ўйин

  •   DiMaX
  •  10114
  •  15.07.2020 10:33

2020 йилнинг биринчи ярмидаги энг зўр 20 та ўйин

Тақризлар агрегатори – Metacritic сайтининг кибер-ўйинлар борасидаги бир нечта рейтингларини эълон қилганмиз. Жумладан, у ўн йилликнинг энг зўр ўйинлари иккита рейтингда акс эттирган, яна...

ЎҚИНГ: Антирейтинг: 2019 йилнинг энг ёмон ўйинлари ўнталиги (+видео)

Мазкур ресурс жамоаси энди жорий йилнинг биринчи ярмидаги энг яхши ўйинлар рўйхатини тақдим этди. Портал маъмурияти бунда оммавий ахборот воситалари тақризларида энг юқори баҳоланган йигирмата ўйин рейтингини тузди.

Шундай қилиб, 2020 йилнинг ТОП-20 ўйини ва уларнинг юз баллик тизимда олган баҳолари қуйидагича:

  1. Persona 5 Royal – 95/100;
  2. The Last of Us Part II – 94/100;
  3. Half-Life: Alyx – 93/100;

4-5. Animal Crossing: New Horizons – 90/100;

4-5. Ori and the Will of the Wisps – 90/100;

6-7. Dreams – 89/100;

6-7. Xenoblade Chronicles: Definitive Edition – 89/100;

  1. Doom Eternal – 88/100;

9-10. Final Fantasy VII Remake – 87/100;

9-10. Legends of Runeterra – 87/100;

11-12. Desperados III – 86/100;

11-12. Monster Train – 86/100;

  1. Nioh 2 – 85/100;

14-18. Deep Rock Galactic – 84/100;

14-18. If I Found... – 84/100;

14-18. Lair of the Clockwork God – 84/100;

14-18. Panzer Corps 2 – 84/100;

14-18. Streets of Rage 4 – 84/100;

19-20. Command & Conquer Remastered Collection – 83/100;

19-20. MLB The Show 20 – 83/100.

Metacritic таҳририятининг таъкидлашича, мультиплатформали ўйинларнинг очкосини ҳисоблашда улардан ҳар бирининг қайси версияси учун кўпроқ тақриз эълон қилинган бўлса, ўшаниси олинган. Мазкур рейтингга кириш учун, ўйинга айни шу йўналишга ихтисослашган профессионал матбуот вакилларидан камида ўнтаси тақриз эълон қилган бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!