2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

Ҳаммамиз учун ўзгача ва эсда қоларли йилни якунлар эканмиз, смартфонлар оламидаги энг оммабоп смартфонларни сарҳисоб қилиш вақти келди.

Бу йил кўплаб воқеалар содир бўлди, лекин аксариятимиз уйимиздан ташқарига чиқа олмадик. Айни шу вазиятда ҳаммамизга бир нарса ҳамроҳ ва эрмак бўлгани турган гап. У ҳам бўлса қўлимиздаги ақлли телефонимиздир.

Хайриятки, пандемияга қарамай, смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз ишини тўхтатгани йўқ. Улар янгидан-янги моделларни чиқариб, бозорга етказиб беришди.

Шулар орасида биз сизга энг оммабоп бўлган 20 та смартфон рўйхатини келтириб ўтамиз. Ушбу рўйхатдаги смартфонларнинг ярми дунёдаги энг йирик смартфонсоз компания Samsung'га тегишли. Apple, OnePlus ва Xiaomi компаниялари ҳам ўзларининг флагман ва ўрта тоифа қурилмалари билан рейтингимизга ҳисса қўшди.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг яхши смартфонлари (GSMArena талқини)

Смартфонлар бозорида жуда кўп танлов бор эканига қарамасдан, ушбу рўйхатимиздан фақатгина бешта компания смартфонлари ўрин эгаллади. Huawei, Oppo ва vivo каби компаниялар смартфонлари рейтингдан ўрин олмади. Бизнингча, бунга сабаб уларнинг ҳаддан ташқари кўп смартфон чиқариши ва олдинги моделларга бўлган қизиқишнинг тез сўниши бўлса керак.

Энди ортиқча гапиришларсиз, келинг, 2020 йилнинг энг оммабоп 20 та смартфони рўйхати билан танишамиз:

Samsung Galaxy A51
Рейтинги: 1
Samsung Galaxy A71
Рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Рейтинги: 3
Samsung Galaxy S20 Ultra 5G
Рейтинги: 4
Apple iPhone 12 Pro Max
Рейтинги: 5
Apple iPhone SE (2020)
Рейтинги: 6
Xiaomi Redmi Note 9
Рейтинги: 7
Samsung Galaxy M31
Рейтинги: 8
OnePlus 8 Pro
Рейтинги: 9
OnePlus Nord
Рейтинги: 10
Xiaomi Redmi Note 9S
Рейтинги: 11
realme 6 Pro
Рейтинги: 12
Samsung Galaxy A21s
Рейтинги: 13
Xiaomi Redmi 9
Рейтинги: 14
Samsung Galaxy Note20 Ultra 5G
Рейтинги: 15
Xiaomi Mi 10 Pro 5G
Рейтинги: 16
Samsung Galaxy S20
Рейтинги: 17
Sasmung Galaxy S10 Lite
Рейтинги: 18
Samsung Galaxy Note10 Lite
Рейтинги: 19
Samsung Galaxy A31
Рейтинги: 20

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (52-ҳафта)