2020 йилнинг энг ёмон пароллари иккита рўйхатда

  •   DiMaX
  •  497
  •  05.03.2021 12:52

2020 йилнинг энг ёмон пароллари иккита рўйхатда

Ахборот хавфсизлигига ихтисослашган Data Leakage & Breach Intelligence таҳлилий компанияси 2020 йилда интернетда тарқалган кенг кўламли паролларни ўрганиб чиқди. Мутахассислар 30 миллион аккаунтдан иборат база асосида энг оммалашган пароллар рўйхатини тақдим этишди, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Эксперт энг осон бузиладиган парол турларини айтди

2020 йилда тарқалиб кетган энг оммабоп пароллар топ-10 талиги:

  • 123456;
  • 123456789;
  • 111111;
  • password;
  • 12345678;
  • 123123;
  • 12345;
  • 1234567;
  • 000000;
  • 1234567890.

Data Leakage & Breach Intelligence’нинг таъкидлашича, 2020 йилда парол ўрнатишда бироз янгилик пайдо бўлган. Одамлар оммавий равишда «covid», «корона» ва «еpidemic» сўзларидан фойдаланишни бошлаган.

ЎҚИНГ: 2020 йилдаги энг ёмон ЭЛЛИКТА парол: қаранг-чи, сизники йўқмикан бу рўйхатда?

Ҳарфлардан иборат бўлган энг кенг тарқалган паролларнинг ҳам алоҳида рўйхати мавжуд:

  • qwerty;
  • password;
  • qwertyuiop;
  • iloveyou;
  • asdasd;
  • zxcvbnm;
  • qazwsx;
  • dragon;
  • asdfghjkl;
  • monkey.

Ушбу паролларни энг ёмон деб аташ мумкин — хакерлар ёки жиноятчилар уларни икки дақиқада бузиб кира олади. Бунинг учун махсус малака ҳам талаб этилмайди. Бу каби рўйхат йиллар давомида ўзгармайди, одамлар энг оддий пароллардан фойдаланишни давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

Қандай қилиб яхши парол ўйлаб топиш мумкин?

Яхши парол қоидаси йиллар давомида ўзгариб туради. Ҳозирда экспертлар 6 хонали комбинациядан фойдаланишни тавсия этмайди, максимал хавфсизлик учун ҳарф ва рақамлардан, шунингдек, қўшимча белгилардан иборат 8 хонали паролдан фойдаланган яхши. Пароллар генераторидан фойдаланиш ҳам қулай.

Ахборот хавфсизлигининг яна бир асосий муаммоси — бир хил пароллар. Фойдаланувчилар кўплаб паролларни ёдда сақлаб қола олмагани сабаб турли сервисларга ҳам бир хил паролларни ишлатади. Бу хакерлар битта сервисдан паролни аниқласа, қолганларига ҳам кира олишидан далолат беради.

Бу борада аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари, ишончли парол яратиш йўллари, паролингизни бузиш қанчалик осонлигини онлайн текшириш, паролингиз ўғирланганини текшириб берувчи Telegram-бот ҳақидаги йўриқнома-мақолаларимизга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Windows тизимли компьютер ёки ноутбукда аниқлаймиз