2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)

  •   DiMaX
  •  8850
  •  01.12.2020 17:14

2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)

Google компанияси йил якунига бағишлаб, Google Play каталогидаги энг яхши ўйинларни эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда Android тизими учун Genshin Impact энг зўр ўйин, деб эътироф этилган.

ЎҚИНГ: Golden Joystick 2020: Ўйинлар оламида нақ 25 та номинация бўйича энг зўрлари

«Genshin Impact ўзининг кўламдорлиги ва ғайрати билан ҳайрон қолдирди. Персонажлар тўпланг ва улкан, батафсил ҳамда ақл бовар қилмас даражадаги чиройли оламда бирга жанг қилинг. Жанг тизими тезкор ва равон, олишувлар эса улуғвор. Қисқаси, бу – жорий йилда биз ўйнаган энг яхши ўйиндир», дейилади хулосада.

Genshin Impact ўйинини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, ўйнаб кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Google Play версиясига кўра, яна турли номинациялар бўйича ғолиб ўйинлар қуйидагилардир:

  1. Энг яхши мусобақа ўйини — Brawlhalla
  2. Энг яхши инди-ўйин — Cookies Must Die.
  3. Энг яхши казуал ўйин — Disney Frozen Adventures: Customize the Kingdom.
  4. Йилнинг энг яхши инновацион ўйини — Fancade.

Пайқаганингиздек, ҳар бир ўйиннинг номига жойланган ҳавола орқали уни юклаб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2020 финалистлари: йилнинг энг зўр ўйини қайси бўлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!