2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони (DxOMark рейтинги)

  •   DiMaX
  •  1476
  •  04.01.2021 10:51

2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони (DxOMark рейтинги)

Турли қурилмалар камераларини тест қилиб холис баҳоловчи DxOMark лабораторияси 2020 йил якунларини чиқарди. Мутахассислар шу 12 ой мобайнида чиққан ва ўзлари текшириб кўрган камерофонларнинг олтита йўналиш бўйича энг кучлиларини эълон қилишди.

ЎҚИНГ: DxOMark энг кучли Samsung ва Apple флагманларининг селфи-жангини ўтказди

  1. Энг зўр камерофон

Гарчи турли тоифалар бўйича ғолибларни эълон қилишган бўлса-да, умумий ҳисобда тенгсиз битта лидер бор – Huawei компаниясининг Mate 40 Pro+ флагмани. Асосий камерасида расмга олиш бўйича у DxOMark умумий рейтингида етакчи бўлиб турибди: 144 баллик рекорд!

Айтиш керакки, хитойлик техногигант Huawei Mate 40 туркумидаги флагман смартфонларини октябрда тақдим этган эди. Стандарт моделдан ташқари, унга Mate 40 Pro ҳамда Mate 40 Pro+ флагманлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари (Gizmochina рейтинги)

  1. Видео олиш учун энг кучли зўри

Huawei Mate 40 Pro камерофони видеога тушириш бўйича DxOMark рейтингида 116 балл билан етакчи бўлиб турибди. Унинг маҳоратини қуйидаги лавҳа ҳам исботлайди:

Дарвоқе, AnTuTu бенчмаркига кўра энг кучли Android-флагманларнинг октябрдаги рейтинги ғолиблари ҳам, ноябрдаги лидерлар ҳам шу Mate 40 Pro+ ҳамда Mate 40 Pro смартфонлари бўлади.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд: миллион баллдан юқори натижага эришган илк гаджет!

  1. Тунги съёмкага энг яхшиси

Энг зўр камерофон – Huawei Mate 40 Pro+ тунда фото ва видео олиш бўйича ҳам лидерликни ҳеч кимга бериб қўймаган.

Унинг тунги сураткашлик маҳоратини акс эттирувчи юқоридаги суратни техник сабабларга кўра сал ихчамлаштириб жойлаганмиз. Ундан тўлақонли завқ олиш учун ушбу ҳавола орқали очиб кўришингиз мумкин – расмда манзаранинг ҳар бир деталигача аниқ кўриниб турибди!

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro бу тестда Xiaomi ва Huawei флагманларига енгилди!

  1. Боке эффекти билан суратга олувчи иккита энг зўр камерофон

DxOMark экспертлари бу йўналишда иккита флагманни эътироф этишган – Huawei Mate 40 Pro ҳамда Samsung Galaxy S20 Ultra 5G.

Эслатиб ўтамиз: қисқа қмлиб айтганда, боке эффекти – орқа фонни хиралаштирган ҳолда асосий объектни тиниқ қилиб суратга олиш маҳоратидир.

ЎҚИНГ: Android-смартфон камерасидан  100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

  1. Телефото камераси энг зўр смартфон

Ушбу йўналиш бўйича Xiaomi компаниясининг юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra ғолиб бўлган.

  1. Кенг бурчакли камераси энг зўр телефон

«Хитойча Apple»нинг Xiaomi Mi 10 Ultra модели бу борада ҳам энг зўри эканлигини кўрсатган.

Юқоридаги камерофонларга DxOMark лабораторияси берган баҳолар билан батафсил (инглиз тилида) танишишни истовчилар мазкур ҳавола орқали унинг сайтига ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!