2021 йил 31 январгача дўстингизни таклиф қилиб, биргаликда 1300 мегабайт олинг!

  •   DiMaX
  •  1912
  •  13.11.2020 18:08

2021 йил 31 январгача дўстингизни таклиф қилиб, биргаликда 1300 мегабайт олинг!

Beeline уяли алоқа опертори куни кеча «Super Oy» туркумида 1000 мегабайтликдан то 50 минг мегабайтликкача ҳажмдаги етти хил тўплам чиқарган эди. Энди эса бу компания «Дўстингизни таклиф қилинг!» акциясининг муддати узайганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Оператор ўз хизматлари шартларига ўзгартириш киритди

Beeline Uzbekistan иловасида Beeline Club 2.0 дастурига дўстингизни таклиф қилинг ва ҳар бир янги иштирокчи учун бонусга эга бўлинг, дейилади «Билайн» расмий хабарида.

Таклиф қилиш учун икки усулдан бирини танлашингиз мумкин:

- контактларингизга промокод билан SMS юбориш. Бунинг учун рўйхатдан контактларингизни танланг, тасдиқлаганингиздан сўнг уларга сизнинг рақамингиздан SMS юборилади. SMS-таклифномалар БEПУЛ!

- ижтимоий тармоқларда ёки мессенжерларда промокодли ҳаволани бўлишиш.

Таклиф қилган дўстингиз аввал Beeline Club 2.0 дастурига аъзо бўлиб, сўнг Beeline Uzbekistan иловасида «Дўстингизни таклиф қилинг!» бўлимида промокодни киритиши лозим.

Барча шартларга риоя қилинганда сизга 300 МБ, иштирокчига айланган дўстингизга эса 1000 МБ тақдим қилинади. Дўстингиз шу тариқа Beeline Club 2.0 янги содиқлик дастурининг иштирокчисига айланади!

Beeline Club 2.0 ҳақида бу ерда батафсил маълумот олиш, Beeline Uzbekistan иловасини эса мана бу ердан юклаб олиш мумкин. Бундан ташқари, дўстингиз ҳам ўз яқинларини таклиф қилиб, бонуслар олиши мумкин!

«Дўстингизни таклиф қилинг!» акцияси энди 2021 йилнинг 31 январигача амал қиладиган бўлди, унинг шартлари билан тўлиқ танишиш учун мазкур ҳавола орқали ўтасиз.

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)