2021 йил август ойининг энг яхши 8 та янги иловаси билан танишамиз

2021 йил август ойининг энг яхши 8 та янги иловаси билан танишамиз

Илова яратувчи дастурчилар ҳар куни бирор янгилик қилиб, бизнинг смартфон ва планшетлардан фойдаланиш амалиётимизни яхшилашга уринмоқда. Ҳар куни кўплаб янги дастурлар тақдим қилингани боис уларнинг ҳисобини осонгина йўқотиб қўйиш мумкин. Кўпгина илова орасидан энг яхшиларини саралаб олиш осон эмас, шу боисдан биз сизга ўзимизга энг маъқул келганларини қуйида улашишга қарор қилдик.

ЎҚИНГ: Пуллик иловаларни текинга юклаймиз (1-қисм)

2021 йил августда чиққан энг яхши 8 та янги илова:

1. Adobe Connect
2. IMDb TV
3. Magnolia
4. Moonbeam
5. Notification Light for Pixel
6. SwirlWalls
7. Uncomplicated Launcher
8. Videoleap by Lightricks

1. Adobe Connect

Нархи: текин / турли нархда обуналар мавжуд

Adobe Connect аслида янги илова эмас. Дастур анчадан бери мавжуд. Ҳолбуки, илова яқинда бутунлай янгиланиб, ўзгача талқинда тақдим қилинди. Содда қилиб тушунтирсак, мазкур илова Адобе'нинг Zoom муқобили ҳисобланади. Аудио ёки видео конференцияга қўшилишингиз, экранни бошқа қатнашчилар билан улашишингиз, зарурат туғилганда, телефон рақам орқали қўнғироқ қилишингиз ҳам мумкин. Чат функцияси ҳам бор. Шунингдек, видео конференция вақти гапириш учун қўлингизни кўтаришингиз ва бошқа замонавий функциялардан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Илова айни дамда дастлабки бета талқинида, шу боисдан, унинг ишлашида муаммолар бўлиши мумкин. Дастурдан синов муддати тугагунга қадар бепул фойдаланасиз, кейин пул тўлайсиз.

Юклаш

2. IMDb TV

Нархи: текин

IMDb TV иловаси ҳам мобил қурилмалар, ҳам Android TV телевизорлари учун мавжуд. Дастур рекламалар орқали даромад қилувчи текин стриминг хизмати ҳисобланади. Мазкур илова орқали турли фильм ва телешоуларни бепул томоша қилиш мумкин. Бошқа стриминг хизматларида мавжуд бўлган контентга қўшимча равишда IMDb TV'да оригинал видео маҳсулотлар ҳам бор. Тақдим қилинаётган контент ҳам, стриминг сифати ҳам яхши. Аммо илова янада такомиллаштирилиши керак. Масалан, оддийгина қидирув функцияси мавжуд эмас. Умид қиламизки, IMDb'дагилар бу муаммони тез орада бартараф этади.

Юклаш

3. Magnolia

Нархи: текин / ойига 4,99 – 6,99 доллар

Magnolia ҳам яна бир янги стриминг иловасидир. Дастур орқали фақатгина Magnolia тармоғини томоша қилиш мумкин. Иловада бир қанча телешоулар, оригинал контент, устачилик дарслари, қўлланма видеолар ва ҳ.к. лар бор. Magnolia'нинг зўр томонларидан бири шуки, телешоуларда кўрган маҳсулотларингизни тўғридан-тўғри илова орқали харид қилиш имкони бор. Илова етарлича яхши ишлайди, лекин IMDb TV каби уни ҳам яхшилаш керак.

Юклаш

ЎҚИНГ: Android учун очиқ кодли энг яхши 10 та илова

4. Moonbeam

Нархи: текин, ички харидлар бор

Moonbeam подкастлар кутубхонаси ҳисобланади. Иловани очиб, ўзингиз қизиққан мазвуларни белгилайсиз ва дастур сизга кўрсатилган соҳалар бўйича подкастларни кўрсатади. Дастур ҳеч қандай муаммоларисз равон ишлайди. Асосий ойнада бир неча дақиқагина узунликка эга подкастлар лентаси кўрсатилади. Иловадан деярли барча мавзулардаги подкастларни тинглашингиз мумкин.

Юклаш

5. Notification Light for Pixel

Нархи: текин / 4,99 долларгача

Notification Light for Pixel иловаси Pixel смартфонлари учун билдиришнома темаларини тақдим этади. Дастур, асосан, Pixel 4a ва Pixel 5 смартфонларида яхши ишлайди, лекин дастурчининг айтишича, бошқа Pixel моделлари ҳам қўллаб-қувватланади. Билдиришнома чироғини кўрсатиш учун Always On Display'дан фойдаланилади. Ҳар турли чироқ ва билдиришнома темалари мавжуд.

Юклаш

6. SwirlWalls

Нархи: текин / 4,99 доллар

SwirlWalls обой иловаси ҳисобланади. Дастурда юқори сифатли, анимацияли экран тасвирлари мавжуд. Фонни ҳаракатлантириш учун телефонингизга бир марта чертишингиз ҳам мумкин. Илова кўплаб созлама ва махсус параметрларга эга. Смартфонингизга ранг-баранглик тақдим қилмоқчи бўлсангиз, дастур айнан сиз учун.

Юклаш

7. Uncomplicated Launcher

Нархи: текин / 2,49 доллар

Uncomplicated Launcher бироз такомиллаштирилиши керак бўлган ажойиб ғоя маҳсули. Дастур катта ёши ва технологияни яхши тушунмайдиганлар учун содда лаунчер иловасидир. Унда асосий функиялар, жумладан, қўнғироқ қилиш, матнли хабарлар ёзиш, будильник, фото ва ҳ.к. лар учун катта ўлчамли тугмалар бор. Дастур таркибига, шунингдек, бир қатор темалар, экранни тасодифий тегинишлардан ҳимоялаш ва шу кабилар киради. Илованинг ягона камчилиги унинг дизайнида. Дастур ортидаги ғоя тақсинга лойиқ бўлса-да, тугмалар ва интерфейснинг баъзи элементлари ёқимсиз кўриниш касб этган. Шундай бўлса-да, замонавий технологиянинг мураккабликларини тушуна олмайдиганлар учун бу илова юқори потенциалга эга.

Юклаш

8. Videoleap by Lightricks

Нархи: текин / ойига 7,99 / йилига 35,99 / бир умрга 69,99 доллар

Videoleap — янги видео таҳрирлаш иловаси. Дастур тезкорлик билан юқори резолюцияли видеолар яратиш имконияти билан мақтана олади. Илова хрома калитини қўллаб-қувватлайди, видеоларни кеса олади, чексиз охирги амалга қайтиш функциясига эга. Мобил видео таҳрирлаш иловаси учун етарлича функциялар бор. Бундан ташқари, фильтрлар, махсус эффектлар, рангларни тўғрилаш ва ҳ.к. лар ҳам бор.

Юклаш

ЎҚИНГ: Android'да видео монтаж учун 10 илова

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.