2021-йил бестселлер смартфони iPhone эмас!

2021-йил бестселлер смартфони iPhone эмас!

Samsung Galaxy А12 глобал тадқиқотчи компания, Omdia томонидан тақдим қилинган ҳисоботга кўра, 2021 йилнинг энг кўп сотилган смартфони бўлди. Қуйидаги жадвалдан кўрадиган бўлсак, Samsung 2020 йилда чиқарган бу бюджет смартфон 51.8 миллион атрофида сотилган.

Galaxy A12'дан кўра 5 баравар қимматроқ бўлишига қарамай, iPhone 12 смартфони 41.7 миллион натижа билан ўтган йилнинг энг кўп сотилган иккинчи смарфони бўлиб турибди. Учинчи ўринни эса 2021 йилнинг сўнгги чорагида тақдим қилинган iPhone 13 смартфони эгаллаган ва у 34.9 миллион дона сотилган. Тўртинчи ўрин ҳам Apple смартфони томонидан банд қилинган - iPhone 11 смартфонидан 33.6 миллионта сотилган.

Хитойнинг яна Xiaomi компанияси смартфони ҳам қатордан қолмаган ва у топ бешталикнинг энг охиргиси бўлган. Атиги $78 нархдаги Redmi 9А бюджет телефонидан 26.8 миллионта сотиб олинган.

Ундан кейинги тўртта ўринни минг доллардан ошиқ нархдаги Аппле премиум смартфонлари эгаллаган: iPhone 12 Pro Max, iPhone 13 Pro Max, iPhone 12 Pro va iPhone 13 Pro.

Топ ўнталик Samsung'нинг яна бир бюджет смартфони, Galaxy А02 билан тугатилади. Компания ушбу моделдан 18.3 миллион дона сотган.

ЎҚИНГ: Samsung янги Onxy рангдаги Galaxy Buds 2 ва Buds Live қулоқчинларни тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.