2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон

  •   DiMaX
  •  2166
  •  10.04.2021 17:04

2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон

Counterpoint Research тадқиқот фирмаси жорий йилнинг январь ойи давомида дунё бўйича энг харидоргир бўлган смартфонларни эълон қилди. Қизиғи – бу ўнталикда нақ олтита iPhone бор ва Android тизимли биттаям флагман йўқ.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

Ҳисоботга кўра, 2021 йилнинг биринчи ойида бутун дунёда энг кўп сотилган телефон – стандарт талқиндаги iPhone 12 экан. Кучли учликка яна унинг иккита шериги – iPhone 12 Pro Max ҳамда iPhone 12 Pro моделлари кирган. Хабарда таъкидланишича, январда Apple сотган қурилмаларнинг 71 фоизини шу учта смартфон ташкил этган.

Қуйидаги диаграммада ўша ойда энг харидоргир бўлган ўнта модел ва улардан ҳар бирининг умумий смартфон бозоридаги улуши (фоизларда) кўрсатилган:

Кўриб турганингиздек, кейинги ўринларни тегишлича iPhone 11, Redmi 9A, Redmi 9, Samsung Galaxy A21S, iPhone 12 mini, Samsung Galaxy A31 ҳамда iPhone SE (2020) смартфонлари эгаллаган.

Статистикадан маълум бўлишича, нархи 150 доллардан ошмайдиган Redmi 9A ва Redmi 9 моделлари Xiaomi январда сотган барча смартфонларнинг нақ 25 фоизига тўғри келган. Samsung компаниясининг энг кўп сотилган иккита модели эса ўрта нарх тоифасига мансуб.

Дарвоқе, куни кеча биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.