2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

  •   DiMaX
  •  3261
  •  08.02.2021 10:38

2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

Яқиндагина биз 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Ушбу сервис жамоаси хитойликлар томонидан январда текшириб кўрилган ўрта нархли смартфонларнинг ҳам энг кучлиларини эълон қилганди. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта iPhone ва iPad (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

AnTuTu бенчмарки энди беш хил нарх тоифасига кўра энг кучли Android-смартфонларни ҳам эълон қилди. Бу йил январдан мазкур жамоа ўз рейтингларида нарх тоифаларини қайтадан кўриб чиққан. Масалан, энг арзон моделлар туркумига олдин нархи 1499 юангача (тахминан 232 АҚШ доллари) бўлганлари киритилган бўлса, энди бу тоифа 1999 юангача (310 долларгача) кенгайтирилган. Бу эса турли моделларда 5G-смартфонлар кўпайиб, умумий нархларнинг бироз кўтарилиши билан боғлиқ.

Хулласи калом, энг арзон смартфонлар орасида етакчилик тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик Redmi 10X флагманига насиб этди. Мазкур туркумдаги қолган ўнта модел эса қуйидагилардир:

Эътибор беринг: ушбу рейтинг тахтини ҳам, ундаги энг кўп – олтита ўринни ҳам Redmi бренди вакиллари эгаллаган. Рўйхатга Realme брендининг иккита, Honor ва iQOO брендларининг эса биттадан смартфонлари кирган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

Иккинчи тоифадаги – нархи 2000 дан то 2999 юангача (233–464 долларлик) смартфонлар лидери эса 8/128 гигабайтлик Redmi K30 Extreme Commemorative Edition юбилей флагмани бўлган:

3000–3999 юанлик (465–618 долларлик) смартфонлар орасида 8/128 гигабайтлик iQOO 7 геймерофони ғолиб келган:

Айтиш керакки, Vivo компаниясига қарашли бренднинг ушбу модели Qualcomm’нинг энг кучли чипсети – Snapdragon 888 базасида ишлайдиган иккинчи смартфон сифатида майдонга тушган.

ЎҚИНГ: iQOO 7 ҳам чиқди: Snapdragon 888 чипли иккинчи флагман Xiaomi Mi 11’дан зўр, лекин ундан арзон!

Хитойдаги нархи 4000–4999 юань (619–773 доллар) орасида бўлган телефонлар ичида эса 8/256 гигабайтлик Xiaomi Mi 11 флагмани биринчи ўринни забт этган:

Энг қиммат – нархи 774 доллардан ошувчи смартфонлар рейтингида Xiaomi компаниясининг юбилей суперфлагман – Mi 10 Extreme Commemorative Edition (глобал версияда – Xiaomi Mi 10 Ultra) ғолиб бўлиб турибди:

Таъкидлаб ўтиш керакки, юқоридаги бешта рейтингга кирган смартфонларнинг аксарияти 2020 йилги моделлардир. Snapdragon 888 процессорли иккита флагман иккита нарх тоифасига кўра энг зўри бўлиб турибди. Кейинги ойда ушбу платформа базасида янги смартфонлар чиқиб, самарадорлик рейтингларида вазият анча ўзгариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!