2021 йил давомида Xbox приставкалари учун чиқадиган 31 та эксклюзив ўйин

  •   DiMaX
  •  327
  •  19.01.2021 11:37

2021 йил давомида Xbox приставкалари учун чиқадиган 31 та эксклюзив ўйин

Microsoft корпорациясининг Xbox ўйин консоллари ҳам жаҳон бўйлаб оммалашган ва PlayStation приставкаларининг асосий рақиби ҳисобланади. Xbox матбуот хизмати жорий йилда фақат ушбу платформа учун тақдим этиладиган ўйинларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 сирини рақобатчи – Xbox раҳбари фош этди

Рўйхатга ўттиз битта ўйин кирган, аммо уларнинг аксарияти инди-лойиҳалар бўлиб, йирик ўйинлар кам. Шунга қарамай, айримлари жуда ўзига хос, масалан – Twelve Minutes номли интерфаол триллер. Унда бир хонадон аҳли ўн икки дақиқалик «суғур куни»дан чиқиб кета олмай қолган бўлиб, геймер вазиятдан чиқиш йўлини топиши керак.

Хулласи калом, жорий йил мобайнида қуйидаги ўйинлардан фақат Xbox ўйин приставкалари эгалари завқ олишлари мумкин бўлади:

  1. Adios
  2. The Artful Escape
  3. The Ascent
  4. The Big Con
  5. CrossfireX
  6. Dead Static Drive
  7. Echo Generation
  8. ExoMecha
  9. Exo One
  10. The Gunk
  11. Halo Infinite
  12. The Last Stop
  13. Lake
  14. Little Witch in the Woods
  15. The Medium (28 январда чиқади)
  16. Microsoft Flight Simulator (ёзда чиқади)
  17. Psychonauts 2
  18. RPG Time
  19. Sable
  20. Scorn
  21. She Dreams Elsewhere
  22. Shredders
  23. Song of Iron
  24. Tunic
  25. Twelve Minutes
  26. Unexplored 2: The Wayfarer’s Legacy
  27. Warhammer 40K: Darktide
  28. Way to the Woods
  29. The Wild at Heart
  30. The Yakuza Remastered Collection (январда чиқади)
  31. Yakuza 6: The Song of Life (25 мартда чиқади)

Афсускин, геймерлар орзиқиб кутаётган Forza пойгаларининг кейинги версияси, Fable ўйинининг тўртинчи қисми бу рўйхатга кирмаган. Улар бу йил Xbox учун чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча номаълум.

Юқоридаги рўйхатга кирган эксклюзив ўйинларнинг ҳар бири ҳақида (инглиз тилида) тўлиқроқ маълумот олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Metacritic рейтинги: 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйини (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!