2021 йил сўнгигача Apple тақдим этадиган барча гаджетлар айтилди

  •   DiMaX
  •  458
  •  16.08.2021 10:44

2021 йил сўнгигача Apple тақдим этадиган барча гаджетлар айтилди

Apple сентябрда ўзининг ўн учинчи авлод айфонларини намойиш қилиши, уларнинг релиз санаси ва бозорга чиқиш кунлари ҳам маълум. Bloomberg нарши журналисти Марк Гурман эса купертинолик гигантнинг жорий йилнинг ўзидаёқ тақдим этишни режалаштираётган барча қурилмалар рўйхатини эълон қилди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 тутаётган бўлсангиз ҳам, барибир iPhone 13 олиш учун 5 сабаб

Шу пайтгача бир нечта прогнозлари тўғри чиққан Гурманнинг айтишича, Apple тақдимотини бу йилга мўлжаллаган девайслар рўйхати қуйидагича:

  1. Смартфонлар – iPhone 13, iPhone 13 mini, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделлари
  2. Apple Watch Series 7 ақлли соати
  3. AirPods 3 қулоқчини
  4. iPad mini 6 ихчам планшети
  5. iPad 9 планшети

Мазкур компаниядан кутилаётган mini-LED экранли MacBook 14 ҳамда MacBook 16 ноутбукларининг тақдири ҳозирча номаълум. Гурманнинг таъкидлашича, ҳозирги авлод MacBook Pro моделлари икки ёшга тўлганидан кейингина Apple янгисини чиқариши мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 13’ларнинг рекордчи жиҳати айтилди: Apple ишқибозлари буни йиллаб кутишган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!