2021 йилда 7 миллиондан ортиқ истeъмолчилар автоматлаштирилган тизимга тўлиқ уланади!

2021 йилда 7 миллиондан ортиқ истeъмолчилар автоматлаштирилган тизимга тўлиқ уланади!

2021 йил якунига қадар электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача этказилиши белгиланган.

Президентимиз томонидан 2018 йил 23 октябрда имзоланган «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланади. Бу ҳақда «Ўзбекенерго» АЖ маълум қилди.

ЎҚИНГ: 2021 йилдан бошлаб амалдаги паспорт ўрнини ID-карта эгаллайди!

Автоматлаштирилган тизим истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида аниқ ҳисоб-китоб йўлга қўйиш орқали ишлайди. Яъни, истеъмолчи ўзининг ҳисоби (баланси) ҳолати бўйича доимий хабардор этиб борилади. Бордию, қарздорлиги мавжуд истеъмолчи бўлса, унда у тизимдан ўчирилади. Тўловни вақтида амалга оширадиган истеъмолчиларга эса узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси этказиб берилиши тўлиқ таъминланади. Бундан ташқари, истеъмолчиларга этказиб берилаётган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти ҳам юзага келади.

ЎҚИНГ: Хитой 2026 йилгача ернинг барча аҳолисини бепул интернет билан таъминлайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!