2021 йилда дунё бўйлаб 1 ГБ трафикнинг ўртача нархи қанча экани айтилди

2021 йилда дунё бўйлаб 1 ГБ трафикнинг ўртача нархи қанча экани айтилди

GSMArena нашрининг Stock Apps орқали хабар беришича, жорий йилнинг июль ойида дунё аҳолисининг 67% и ёки 5,3 миллиард аҳоли мобил телефонга эгалик қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117 миллион кўпроқ фойдаланувчи демакдир.

ЎҚИНГ: Миллий оператордан ажойиб акцияни қарши олинг!

Албатта, юқоридаги кўрсаткич бутун дунё бўйлаб тенг тақсимланган эмас. Масалан, аҳолисининг 86% и мобил телефонга эга бўлган Европа барча минтақалар орасида етакчилик қилмоқда. Ҳолбуки, бу бозор етарлича тўйинган бўлиб, 2025 йилга келиб европаликларнинг 87% и мобил телефондан фойдаланиши прогноз қилинмоқда; бу эса кейинги бир неча йил ичида ўсиш деярли кузатилмаслигини кўрсатади.

Шимолий Америка ҳам Европага яқин турибди. Хитой, Гонг Конг, Макао ва Тайван аҳолисининг деярли 83% и телефонга эгалик қилади. Энг кам телефон ишлатадиганлар Саҳройи Кабирдан жанубдаги Африкада яшайди. Бу минтақа аҳолисининг ярмидан ками мобил телефондан фойдаланади.

Юқоридаги 5,3 миллиард фақат битта мобил телефон ишлатадиганлар сонини кўрсатади. Уяли алоқа тармоғига уланувчи бирдан ортиқ қурилма ишлатадиганлар ҳам талайгина. Барча мобил уланишларнинг 79% и (6,4 миллиард) смартфонлар орқали амалга ошади. Бу эса умумий трафикнинг 73% ини ҳосил қилади. Тармоққа уланган бошқа қурилмалар, масалан, планшет, лептоп ва роутерлар атиги 3,8% бозор улушига эга (310 миллион қурилма).

Пандемия сабаб йил давомида мобил трафик кескин ошган. 2021 йилнинг биринчи чорагида 66 экзабайт (яъни 66 миллион терабайт) трафик мобил қурилмалар ҳиссасига тўғри келган. Бу трафикнинг 73% и Android, 26,3% и эса iOS қурилмалари улушига тўғри келган.

1 ГБ мобил трафикнинг бутун дунё бўйича ўртача нархи 4,07 долларни ташкил этади. Греклар мобил интернети энг қиммат — глобал ўртачадан икки баравар кўп: 8,16 доллар. БАА ва Янги Зеландияда ҳам нархлар арзон эмас: мос равишда 7,62 ва 6,99 доллар. Энг арзон интернет Исроилда: бир гигабайт 0,05 доллар. Бундан кейинги арзон нархли интернетга эга мамлакатлар Италия (0,27 доллар) ва Россиядир (0,29 доллар). АҚШ ва Британиядаги фойдаланувчилар эса бир гигабайт учун мос равишда 3,33 ва 1,42 доллар тўлашади.

ЎҚИНГ: Оператордан гигабайтлаб интернет олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.