2021 йилда дунёнинг энг қиммат брендлари (Kantar рейтинги + видео)

  •   DiMaX
  •  1335
  •  22.06.2021 10:53

2021 йилда дунёнинг энг қиммат брендлари (Kantar рейтинги + видео)

Kantar тадқиқот компанияси жаҳондаги энг қиммат брендлар бўйича йиллик рейтингини янгилади. Аввалгидек унда Америка компаниялари етакчилик қилмоқда, лекин Хитой брендлари жадал юқорилаб, Европа фирмаларини қувиб ўтмоқда.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг қиммат брендлари: Global 500 рейтингида лидер алмашди!

BrandZ Top 100 2021 рўйхатида Amazon компанияси етакчиликни қўлдан бермаяпти – $684 миллиардлик қиймати билан у дунёдаги энг қиммат бренд бўлишда давом этмоқда. Унинг ортидан 612 миллиард долларлик Apple келаётган бўлса, кучли учликни Google якунлаган – $458 миллиард.

Бу йилги кучли ўнталикка Хитойнинг иккита компанияси кирган: Tencent еттинчидан бешинчи поғонага юксалган бўлса, унинг ўрнини Alibaba эгаллаган.

ЎҚИНГ: Хитойнинг энг зўр брендлари рейтинги билан танишинг

Қуйидаги видеода эса BrandZ Top 100 2021 рўйхатига кирган барча юзта бренд тескари саноқ тартибида кўрсатиб берилган:

Ўн йил аввал Хитой брендлари ҳиссасига мазкур юзталикнинг 11 фоизи тўғри келган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 14 фоизга етган. Европа брендларининг улуши эса бу муддатда 20 фоиздан 8 фоизгача камайган. Жорий йилда юзта энг қиммат бренднинг 74 фоизи АҚШ компанияларига тўғри келмоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-50: энг ишончли компаниялар рейтингида Apple атиги 46-ўринда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!