2021 йилда Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишга туширилади

  •   DiMaX
  •  346
  •  25.12.2020 11:41

2021 йилда Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишга туширилади

«Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (808-сон, 23.12.2020 й.) қабул қилинди. Бу тўғрида xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлинг: 89 млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин!

Қарор билан 2021-2025 йилларда Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базаларини такомиллаштириш;
- маълумотларнинг очиқлигини методик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
- маълумотларнинг очиқлигини ташкилий қўллаб-қувватлаш;
- маълумотларнинг очиқлигини ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш.

2021 йилдан очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернетда очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини яратиш мақсадида мунтазам равишда «Open Data Day» ва «Open Data Week» ўтказилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 августгача Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилиб, ишга туширилади.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа операторидан «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!