2021 йилдан бошлаб амалдаги паспорт ўрнини ID-карта эгаллайди!

2021  йилдан бошлаб амалдаги паспорт ўрнини ID-карта эгаллайди!

2021 йилдан бошлаб, мамлакатимизда амалдаги паспорт тизими, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа шу турдаги шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари) ўрнига идентификацион карталарни (ID-карта) киритиш тизими яратилиши режалаштирилган. Ушбу идентификацион карталарда ҳар бир фуқаронинг ягона идентификацион рақами ва шахсий маълумотлари жойлаштирилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Қўшимча тарзда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти унинг эгаси шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши ва ундан республика ҳудудида умумфуқаролик ҳужжати сифатида 2021 йилнинг 1 январь кунига қадар фойдаланилиши белгиланган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда инновацион аллергия паспорти яратилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.