2021 йилги Android'лар борасида 10 башорат

2021 йилги Android'лар борасида 10 башорат

Google Pixel Watch ва ниҳоят тақдим қилинадими? Android смартфонлар учун 5G доимий стандартга айланадими? TechRepublic нашри журналисти Жек Уаллен шу ва шунга ўхшаш Android келажагига оид саволларга жавоб беради.

Башорат қилиб, келажак ёғдусига кўз ташлаш вақти келди. Қуйидаги фикрлар шунчаки тахмин холос, бироқ улар маълум фактларга асосланиб ёзилгани сабаб, уларни ишончли тахмин деб ҳисоблаш мумкин.

1. Android'нинг бозордаги улуши камаяди, кейин кўпаяди

iPhone 12 смартфонларининг муваффақияти сабаб келаси йили Андроидънинг бозордаги улуши анчадан буён биринчи марта 70% (ёки ундан бироз пастроқ) га тушиб қолади. Бунга iPhone'ларнинг АҚШдаги йирик савдолари сабаб бўлади. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди. Google Pixel 6 смартфони ва Samsung'нинг янги флагманлари тақдим қилиниши билан, Android'нинг улуши яна кескин ошиб, глобал бозорда 75% дан кўпроқ улушни эгаллайди. Android улуши 75% дан ошганидан сўнг, анча муддат вазият шундайлигича қолади.

2. Google Pixel 6 флагманлик статусини қайта тиклайди

Google ўз хатоларидан хулоса чиқарувчи компания. Google Pixel 5 моделида аккумулятор автономлигини ошириш учун қуйироқ тоифадаги чип ўрнатилган бўлса, Pixel 6'га келиб бу борада ҳам ўзгариш кузатилади. Катта эҳтимол билан компания Pixel 6'га Snapdragon 775G чипини ўрнатади ва 2021 йил охирига келиб, Pixel 6 сотиб олиниши керак бўлган смартфонлар рўйхатидан жой эгаллайди.

3. 5G доимий стандартга айланади

5G бу йил, айниқса, бир қатор фитналар марказида бўлди, бироқ уларнинг ҳаммаси асосиз эди. Алоқанинг янги авлоди аксарият катта метрополитен шаҳарларда мавжуд. 5G 2021 йил охирига келиб кўплаб ўрта ва кичик бозорларга ҳам кириб бориши мумкин. Аммо бу айтмоқчи бўлган асосий гапимиз эмас. 2021 йил охирига қадар, барча янги Android қурилмалари 5G тармоғида ишлайдиган бўлади. Смартфонларнинг 5G тармоғидан фойдаланиш имкониятлари ҳам кенгайиб боради. Android асосидаги ва 5G'да ишлайдиган IoT қурилмалари ҳам пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

4. Microsoft Nokia'нинг бир қисмини сотиб олади ва янги Android смартфон чиқаради

Nokia яқинда Британиянинг энг йирик телекоммуникация провайдери BT билан ускуналар етказиб бериш борасида шартнома имзолаганини маълум қилганди. Бу катта янгилик. Microsoft илгари ҳам Nokia'нинг бир қисмини сотиб олганини инобатга олиб тахмин қилиш мумкинки, компания Nokia'нинг қолган қисмларини ҳам ўзиники қилиб олишни хоҳлайди. Агар бу амалга ошса, Microsoft янги Android смартфон ишлаб чиқариши ва компаниянинг мобил қурилмалар бозоридаги улуши ошиши мумкин. Компания аллақачон Surface Duo'ни чиқариб, смартфон ҳам ишлаб чиқара олиши мумкинлигини кўрсатиб қўйди. Аммо Duo унчалик ҳам оммалашмади, шу сабабдан, Microsoft битта экранли смартон яратиб, бозордаги энг зўр смартфонсозлар билан рақобатга киришиши мумкин.

5. Samsung фотолар сифати борасида Google Pixel'ларни ортда қолдиради

Samsung анча вақтдан буён Google Pixel'ларни камера сифати борасида ортда қолдиришга уриниб келмоқда. Google смартфонларида ҳали ҳам эски датчиклардан фойдаланаётгани боис, Samsung смартфонлари келаси йили камера технологияси борасида Pixel'ларни ортда қолдириши мумкин. Аммо кореяликларнинг бу борадаги етакчилиги узоққа чўзилмаслиги керак, чунки Pixel 6 учун Google'нинг ҳам тайёрлаб қўйган янги камера датчиклари бўлиши аниқ. Google етакчиликни яна қайта қўлга олади.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

6. Google Pixel Watch ва ниҳоят тақдим қилинади

Wear OS йиллар давомида такомиллашганини инобатга олсак, Pixel Watch келаси йили тақдим қилиниши ва Android фойдаланувчиларини тақилувчи гаджетлар сотиб олишга ишонтира олиши керак. Pixel Watch нафис дизайнли, юқори даражада функционал бўлиши ва аккумулятор автономлиги борасида Samsung Galaxy Active2'ни ҳам ортда қолдира олиши керак. Ушбу ақлли соат Pixel 6 билан биргаликда намойиш қилиниши ва катта чегирма билан сотилиши эҳтимоли йўқ эмас.

7. Android'лардаги тизим янгиланиши жараёни тезроқ амалга ошади

Ҳаммамизга маълумки, Google Android'нинг янги версиясини чиқарса, у аввал Pixel смартфонларига келади, сўнгра, бир неча ойдан сўнг, бошқа компаниялар ҳам ўз мижозларини янгиланиш билан хурсанд қилади. Бироқ бунга анча вақт керак бўлади. Тахминларга кўра, Android 12'дан бошлаб ушбу муаммо анчайин бартараф бўлиши ва бошқа компаниялар фойдаланувчиларига тизим янгиланиши етиб келиши тезроқ амалга ошиши керак.

8. Контактни кузатиш хизматлари сунъий интеллект ёрдамида яхшиланади

Айни дамда, Android тизимининг ўзида контактни кузатиш хусусияти мавжуд. Аммо бу функциядан фойдаланиш учун учинчи томон иловаларини ўрнатишингизга тўғри келади. Бироқ 2021 йил охирига қадар қўшимча иловаларни юклаб олишга эҳтиёж қолмаслиги мумкин. Бундан ҳам яхшироғи, контактни кузатиш сунъий онг ёрдамида такомиллашиши, хизмат янада самарали ва ишончли бўлиши эҳтимоли бор.

9. Фойдаланувчининг булутли захирани бошқара олиш имконияти ошади

Агар Android булутли захира хизматидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, бундай хизмат борлигидан янги телефон сотиб олганингизда ёки мавжуд телефонингизни завод созламаларига қайтарганингизда хабар топасиз. Аммо бу жуда яхши нарса ва ушбу сервис жуда яхши ишлайди. Бироқ булутли захира ечимининг бир камчилиги — фойдаланувчиларнинг ушбу захира нусхаларини бошқариш имкониятидир. Масалан, захира нусхасини олиш учун маълум каталогларни ёки иловаларни кўрсатишни хоҳлайсиз ёки эҳтимол захира маълумотларини юклаб олишни хоҳлайсиз, дейлик. Лекин буларни амалга ошириш қийин. Бироқ, Android 12 чиқарилиши билан Google фойдаланувчиларга ушбу захира нусхалари устидан кўпроқ бошқарув имконини беришини кутиб қоламиз.

10. Анчайин такомиллашган ишоравий бошқарув

Ишоравий бошқарув анчайин қулай функция ҳисобланади, аммо Android'да бу имконият чекланган. Умид қиламизки, Android 12 билан ишоравий бошқарув имкониятлари ҳам ошади.

ЎҚИНГ: Ёмон хабар: Google'нинг оммабоп хизматларидан бири энди пуллик бўлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!