2021 йилги флагманлар процессори бенчмарк тестларида ўз кучини кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  529
  •  19.12.2020 11:00

2021 йилги флагманлар процессори бенчмарк тестларида ўз кучини кўрсатди!

Qualcomm компанияси Snapdragon Tech Summit Digital тадбирида унда навбатдаги флагман процессорини эълон қилди. Лекин бу чипсет кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 деб номланган экан.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли илк смартфон Xiaomi Mi 11 эмас, балки... Xiaomi Mi 20 бўлиши мумкин!

Qualcomm энди Snapdragon 888 (ёки Snapdragon 888 5G) чипсетининг синтетик эталон тестлари натижаларини эълон қилди. Компания таъкидлашича, тестлар мазкур платформанинг энг юқори даражада самарадорликка эга эканлигини кўрсатган.

Snapdragon 888 чипсети илғор – 5 нанометрлик технология асосида ишлаб чиқилган. Унинг асосий ҳисоблаш ядролари – CPU қисми компаниянинг олдинги флагманидагига қараганда 25 фоизга тезкорроқ. Платформанинг график процессори – GPU эса аввалги авлод вакилидан 35 фоизга чаққон. Булардан ташқари, янги чипсет сунъий идрок билан боғлиқ сўровларни рекорд даражада тезкорлик билан қайта ишлашга қодир.

Кўриб турганингиздек, Qualcomm Snapdragon 888 платформаси AnTuTu бенчмаркида 735 439 балл олган. Geekbench сервисининг якка ядроли синовида 1135 балл, кўп ядролисида эса 3794 баллик натижа кўрсатган.

Qualcomm мазкур маҳсулоти базасидаги флагман смартфонларнинг бозорга 2021 йил биринчи чорагида чиқишини айтган. Аммо улардан биринчисини хитойлик смартфонсоз шу ойнинг ўзидаёқ тақдим этишини расман эълон қилган.

ЎҚИНГ: Exynos 2100 процессорли Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra флагманларини Geekbench’да таққослаб кўрсатишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!