2021 йили учта моделда арзон iPhone SE чиқади, бири iPhone 11 дизайнида!

  •   DiMaX
  •  934
  •  24.08.2020 08:56

2021 йили учта моделда арзон iPhone SE чиқади, бири iPhone 11 дизайнида!

Apple ихлосмандлари бу йил чиққан ҳамёнбоп iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделини узоқ кутишган эди. Инсайдерларга кўра, мазкур туркум яна давом этади ва купертиноликлар энди ўз фанатларини интиқ қилишмайди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’нинг яна битта салбий жиҳати фош бўлди

Apple RUMORs (LEAKs) никли фойдаланувчининг ёзишича, келаси йили iPhone SE туркумида бир эмас, нақ учта янги смартфон чиқади. Уларнинг ҳозиргача маълум бўлган хусусиятлари қуйидагича:

  1. Экрани 5,5 дюймлик, A14 Bionic процессорли модел. Унда қўшалоқ – кенг бурчакли ва телефото объективли камера қўлланади. Touch ID бармоқ изи сканери «Уйга» тугмачасида бўлади.
  2. Диагоналига 6,1 дюймлик, A14 Bionic процессорли смартфон. Бу моделнинг дизайни iPhone 11 услубида, аммо Touch ID сенсори ён тугмачасига ўрнтилади.
  3. Дисплейи 6,1 дюймлик, A14 Bionic чипсетли айфон. Қўш камерали (кенг бурчакли + ўта кенг бурчакли) бу смартфоннинг дактилоскопи дисплейга интеграция қилинади.

ЎҚИНГ: Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

Инсайдер ушбу маълумотни икки ой аввал олганини таъкидлаган:

Мазкур смартфонларнинг нархлари 500 доллардан паст бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12 чиққач, дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!