2021 йилнинг бошидаги энг хавфли компьютер вируси маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  1055
  •  18.02.2021 17:44

2021 йилнинг бошидаги энг хавфли компьютер вируси маълум бўлди

Check Point Research компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари янги тадқиқот натижаларини эълон қилишди. Олинган маълумотлар асосида улар айни дамдаги энг хавфли компьютер вирусини айтишди.

ЎҚИНГ: Бу вирус пандемия пайтида нақ $25 000 000 ўғирлади!

Мана икки ойдирки, энг зиёнкор дастурий таъминотлар етакчиси Emotet бўлиб турибди. Мутахассисларга кўра, бутун дунёдаги ташкилотларнинг 6 фоизи ушбу ботнет қурбонига айланган.

Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўз вақтида чоралар кўришлари туфайли Emotet фаоллиги сезиларли даражада, аниқроғи – 14 фоизга пасайган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мазкур вирусни зарарланган хостлардан буткул ўчириб ташлаш шу йилнинг 25 апрелига белгиланган.

Қизиғи шундаки, ҳозирда энг хавфли бўлиб турган ушбу зиёнкор дастур илк бор 2014 йили аниқланган. Кейинги етти йил мобайнида бу троян фаол тарзда ривожланиб ва янгиланиб келган. Оқибатда ҳозирда у компьютерлар учун энг хатарли вируслар етакчисига айланиб турибди.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.