«2021 йилнинг энг кучли камерасига эга» Axon 30 Ultra ҳамда Axon 30 Pro смартфонлари чиқди

  •   DiMaX
  •  1073
  •  16.04.2021 18:04

«2021 йилнинг энг кучли камерасига эга» Axon 30 Ultra ҳамда Axon 30 Pro смартфонлари чиқди

Хабарингиз борки, Xiaomi компанияси 29 мартдаги мега-тақдимотида Mi 11 Ultra премиум-флагманини намойиш этган. Мазкур модел аллақачон DxOMark рейтингида биринчи ўринга чиқиб ҳам улгурган. Лекин тез орада унинг рақиби ҳам аниқ бўлган...

ЎҚИНГ: ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!

ZTE компанияси бир қатор параметрлари билан фарқланувчи Axon 30 Pro ва Axon 30 Ultra смартфонларини тақдим этди. Ишлаб чиқарувчи булардан иккинчисига 2021 йилнинг энг яхши камерасини ўрнатган, деб хабар беради Daryo.

ZTE Axon 30 Ultra флагманининг қалинлиги 8,1 миллиметр, оғирлиги — 188 грамм. ZTE Axon 30 Pro’нинг қалинлиги эса 7,86 миллиметр, оғирлиги — 186 грамм. Axon 30 Ultra’га 144 герцли тасвир янгиланиш частотасига эга 6,67 дюймли AMOLED-дисплей ўрнатилган бўлиб, у FHD+ сифатни, HDR10+, 10 битли ранг ва 100 фоизли DCI-P3 ранглар гаммасини қўллаб-қувватлайди.

Axon 30 Pro дисплейи ингичка, дискретизация частотаси 360 герц, экраннинг қолган жиҳатлари Ultra’никидан фарқланмайди. Смартфонларнинг иккиси ҳам Snapdragon 888 процессори, LPDDR5 тезкор хотирава UFS 3.1. ички хотира ўрнатилган. Суюқ совитиш тизими ҳам мавжуд.

ZTE Axon 30 Ultra’га 64 мегапикселли учта датчик ўрнатилган бўлиб, уларнинг асосийси F/1,6 диафрагма ва оптик барқарорлаштиргичга эга Sony IMX686 ҳисобланади. Шунингдек, кенг бурчакли тасвирга олишга мўлжалланган камера ва яна битта F/1,9 диафрагмали модуль ҳам бор. Перископ объективли тўртинчи модуль 8 мегапикселли бўлиб, у 5 карра оптик зумни таъминлайди. Шунингдек, 60 каррали рақамли зум, HDR10, Super Moon Ultra тунги суратга олиш режими ҳам ваъда қилинмоқда. 16 мегапикселли фронтал камера экран тепасидаги «қош»га жойлаштирилган.

Axon 30 Pro’га 64 (Sony IMX682), 64, 5 ва 2 мегапикселли датчиклар ўрнатилган. Перископ камера йўқ. Axon 30 Ultra’нинг аккумулятор сиғими 4600 мА/соат бўлиб, 66 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Axon 30 Pro’да эса аккумулятор сиғими 4200 мА/соат ва 55 ваттли қувватлантиргич.

Қурилмаларнинг иккаласи ҳам Android 11 операцион тизими базасидаги MyOS график қобиғида бошқарилади.

ZTE Axon 30 Pro нархлари:

  • 6/128 ГБ — 459 доллар;
  • 8/128 ГБ — 505 доллар;
  • 8/256 ГБ — 551 доллар.

ZTE Axon 30 Ultra нархлари:

  • 8/256 ГБ — 719 доллар;
  • 12/256 ГБ — 765 доллар;
  • 16 ГБ/1 ТБ — 1021 доллар.

Олдиндан буюртмаларни ZTE, «JD.Com», Tmall ва Suning дўконлари орқали амалга ошириш мумкин. Смартфонлар Хитойда 19 апрелдан сотувга чиқади, Axon 30 Ultra эса тез орада жаҳон бозорида пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали илк смартфон савдога чиқибоқ рекорд ўрнатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!