2021 йилнинг энг оммабоп смартфонлари билан танишамиз

2021 йилнинг энг оммабоп смартфонлари билан танишамиз

Йил тугашига бир ойдан сал кўпроқ вақт борлигига қарамай, IDC таҳлилчилари 2021 йил давомида энг кўп сотилган смартфонлар рўйхатини эълон қилишди.

IDC бешта энг оммабоп смартфонлар рўйхатини тақдим этди, уларнинг тўрттаси Apple қурилмалари ҳисобланади. 

Демак, 2021 йилда энг кўп сотилган смартфон iPhone 12 бўлди. Ўтган йили iPhone 11 ҳамда iPhone XR  энг харидорбоп смартфонлар бўлган эди. Кўриниб турибдики, iPhone 11 бу йил ҳам энг кўп сотилган смартфонлар қаторидан ўрин олди. 

Рўйхатдан ўрин олган ягона Android смартфон бу - Galaxy A12. Сўнгги йилларда A серия смартфонларига бўлган талаб ошиб бормоқда. Шунинг учун, А12'нинг рўйхатдан ўрин олиши ажабланарли ҳолат эмас. 

Кучли бешликни iPhone 12 Pro Max ҳамда iPhone 12 Pro смартфонлари якнлаб берди.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди