2021 йилнинг энг зўр бешта смартфони (Consumer Reports талқини)

  •   DiMaX
  •  3479
  •  29.03.2021 10:48

2021 йилнинг энг зўр бешта смартфони (Consumer Reports талқини)

Consumer Reports таҳлил компанияси турли операцион тизимларда ишловчи смартфонлар тавсияси бўйича ўз рейтингини янгилади. Унинг экспертлари iOS ҳамда Android бошқаруви остидаги энг яхши моделларни айтишди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

iOS-гаджетлар сегментида энг зўри деб iPhone 12 Pro Max топилган. Бу флагман, гарчи базавий iPhone 12 Pro моделидан 100 долларга қиммат бўлса-да, бу нархидан ортиқ фарқларга эга. Жумладан, автоном ишлаш вақти кўпроқ, экрани сал каттароқ ҳамда камерасида 2,5 карралик оптик зум бор. Шу билан бирга, экспертлар iPhone 12 Pro Max ўзининг корпуси ўлчами ва вазни туфайли, кафти кичкина бўлган кишиларга мос келмаслигини ҳам таъкидлашган.

Consumer Reports версиясига кўра энг яхши Android-қурилма сифатида эса Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G тан олинган. Эслатиб ўтамиз, ушбу фаблет AnTuTu бенчмаркига кўра, 2021 йилнинг февраль ойида ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон рейтингига ҳам кирган.

Булардан ташқари, ҳамёнбоп OnePlus Nord N10 5G ҳамда OnePlus Nord N100 моделлари ўз нарх тоифасидаги энг кучли автономликка эга смартфонлар, дея эътироф этилган. Батареясининг қуввати узоқ вақтга етувчи смартфонлар рўйхатида яна Samsung Galaxy A71 ва iPhone 12 Pro Max ҳам бор.

ЎҚИНГ: Сув ва чангдан ҳимояли Galaxy A72 ҳам тақдим этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.