2021 йилнинг энг зўр камерофони – ҳали чиқмаган Find X3 Pro хусусиятлари ва илк «жонли» расмлари

  •   DiMaX
  •  841
  •  03.02.2021 12:51

2021 йилнинг энг зўр камерофони – ҳали чиқмаган Find X3 Pro хусусиятлари ва илк «жонли» расмлари

Боягина биз 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Лекин Oppo компанияси ҳали расман намойиш этмаган Find X3 Pro флагмани буларнинг барчасидан ҳам ошиқ натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (4-ҳафта)

Snapdragon 888 процессорли Find X3 Pro смартфонини март ойида тақдим этишини Oppo аввалроқ тасдиқлаган эди. Бош камера блоги корпуснинг орқа панели билан силлиқ битишиб кетиши сабабли ишлаб чиқарувчи уни «имконсиз юзага эга», дея таърифлаган.

Энди шуни исботловчи биринчи «жонли» суратлар пайдо бўлди – Oppo Find X3 Pro чинданам бетакрор дизайнга эга ва уни бошқа бирор смартфон билан адаштиришнинг шунчаки имкони йўқ:

Oppo ушбу смартфонини 12 гигабайтлик тезкор ҳамда камида 256 гигабайтлик доимий хотира билан ҳам таъминлайди. Унинг аккумулятори 4500 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, 65 ваттлик тезкор қувватлана олади. Таъкидлаш керакки, Find X3 Pro модели 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони рўйхатига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Шу билан бирга, кейинги пайтларда инсайдерлар Oppo Find X3 Pro смартфонининг техник хусусиятлари ҳақида бир қатор маълумотларни чиқарганлар. Уларга қараганда, ушбу модел жорий йилнинг энг кучли камерофони бўлиши кутилмоқда.

Унинг худди микроскоп каби ишлай олувчи бош камерасида 50 мегапикселлик Sony IMX766 датчигидан иккитаси қўлланади. Шунингдек, бу жамланмага 2 карралик оптик зум хусусиятли 13 мегапикселлик учинчи сенсор ҳамда нақ 25 карралик зум қобилиятли 3 мегапикселлик макросъёмка модули ҳам киради. Find X3 Pro олдин чиқарган барча смартфонлардаги объективлардан устун бўлган, OFILM томонидан ишланган объективга эга.

Find X3 Pro девайсида қўлланаётган OLED-экран диагоналига 6,7 дюймлик бўлиб, рангларнинг 10 битлик чуқурлигини таъминлай олади. Тасвир аниқлиги 1440х3216 пикселлик дисплейда кадр янгиланиш частотасидан 10 дан то 120 герцгача созлаш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!