2021 йилнинг потенциал бестселлери – Galaxy A52 5G илк суратларда

  •   DiMaX
  •  2670
  •  11.12.2020 12:27

2021 йилнинг потенциал бестселлери – Galaxy A52 5G илк суратларда

Samsung компаниясининг Galaxy A50 ҳамда Galaxy A51 моделлари ўз дврида дунёдаги энг оммабоп смартфонлардан бўлган. Уларнинг давомчиси – Galaxy A52 (ёки Galaxy A52 5G) қурилмасини ҳам шундай тақдир кутмоқда, десак адашмаймиз.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A52 5G Geekbench'да пайдо бўлди

Инсайдерлик хабарларига кўра, ушбу смартфоннинг корпуси ўша Galaxy A51 дизайнида тайёрланмоқда. Galaxy A52 моделининг биринчи рендер суратларини таниқли тармоқ информатори OnLeaks тақдим этди:

Манбаларнинг ёзишича, Galaxy A52 смартфони диагоналига 6,5 дюймлик AMOLED дисплей билан таъминланади. Унинг корпуси пластикдан ишланиб, ўлчамлари 159,9х75,1х8,4 миллиметрни ташкил этади.

Galaxy A52 бош камераси ҳам квадрокамера тарзида тақдим этилган, лекин йирик ҳимоя шишалари эвазига унинг модуллари каттароқ кўринади.

Хабарларга кўра, Samsung ушбу смартфонини Snapdragon 750G процессори асосида тайёрламоқда. Яъни, Galaxy A52 модели бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида ишлай олади. Унинг нисбатан арзонроқ – 5G тармоғини қўлламайдиган версияси ҳам бўлиш-бўлмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Квадрокамерали ва 7000 мАс батареяли ҳамёнбоп Galaxy M12 сертификациядан ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.