2023 йил ўрта даражали смартфонлари "қироли" учун номзод

2023 йил ўрта даражали смартфонлари

Samsung компанияси кечагина ўзининг илк 108MP камерали Galaxy М53 смартфонини, бир ой аввал эса Galaxy А53 ва шу билан бирга А33, А73 смартфонларини тақдим қилган эди. Бугун, интернет тармоғида бу телефонларнинг давомчиси бўладиган Galaxy А54 5G моделининг юқори сифатли рендерлари тарқатилди.


Technizo Concept тахаллуси билан танилган Парвез Кҳан исмли дизайнер томонидан тайёрланган, LetsGoDigital орқали тақдим қилинаётган бу рендерлардан кўриш мумкинки, Galaxy А54 экрани ҳар томонлама бир хил ўлчамдаги ингичка қора чизиқ билан чегараланган ва унинг 32MP бўлиши мумкин бўлган олд камераси компания Infinity-О дея атайдиган дизайнда, смартфоннинг юқори марказида жойлашган бўлади. Орқа томонида эса Galaxy А сериясидаги смартфонларга хос бўлган дизайнда жойлашган тўртлик камера бор: 64MP асосий камера, 12MP ултракенг ва яна иккита 5MP сенсорли камералар. Уларни ўз ичига оладиган рамка сезиларли даражада ингичкалашган.



Унинг хусусиятларига келсак, бўлажак Galaxy А54 модели 6.5 дюймли, 120Hz янгиланиш тезлигидаги Super AMOLED, Full HD+ дисплейга эга бўлиши кутилмоқда. Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш керакки, янги модел бироз кичикроқ экранга ҳам эга бўлиши ҳам мумкин. Экран остида албатта бармоқ изини аниқлаш технологияси мавжуд бўлади. Ҳозирча Samsung бу модел учун қайси чипсетдан фойдаланиши бироз қоронғу, лекин А54 6 ёки 8GB оператив ва 128 ёки 256GB доимий хотирага эга бўлиши аниқроқ. Албатта, катта эҳтимол смартфон қутидан Android 13 билан чиқарилади ва ана шундай тизим янгиланишларини тўрт йил, хавфсизлик янгиланишларини эса 5 йил давомида қабул қилади. 5,000mAh ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин бўлган батарея сиғими ва 25W тезликда қувватланиши, шунингдек, симсиз зарядланишни ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин.

Samsung ўзининг ўрта даражадаги смартфонларини ҳар йили баҳорнинг илк ойида тақдим қилади. Шундай экан, Galaxy А54 5G катта эҳтимол билан кейинги йили март ойида чиқарилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy А73'нинг "укаси" тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!