2023 йил, январ: Ўзбекистонда интернет тезлиги қандай?

2023 йил, январ: Ўзбекистонда интернет тезлиги қандай?

Ookla компаниясининг Speedtest хизмати жорий йилнинг январ ойи ҳолатига кўра дунё мамлакатларидаги интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни янгилади. Унда Ўзбекистон 138 давлатлар орасида 13.61 Мб/секунд ўртача мобил интернет тезлиги билан 122 ўрнини "сақлаб қолган" ёхуд ўрни ўзгармаган. Гарчи ҳозирда Россия билан "муаммо"ларга дуч келаётган бўлса ҳам, Украина давлати худди шундай интернет тезлиги билан 2022 йил декабридан 2023 январ ойига 6 поғона юқорига кўтарилиб чиққан. Бунданда қизиғи шундаки, бир йил аввал, 2022 йилнинг январ ойида Ўзбекистондаги ўртача мобил интернет тезлиги секундига 13.85 Мб, Speedtest Global Index'даги ўрни эса 115 эди.

Кенг полосали интернет ёхуд "симли интернет"га келадиган бўлсак, бу томондан ҳам натижалар қониқарли деб бўлмайди. 2023 йил январ ойига кўра Ўзбекистондаги ўртача симли интернет тезлиги 43.94 Мб/секунд ва мамлакатимиз бундан аввалги ойга нисбатан 3 поғона пастга тушиб 179 давлат орасида 92 ўринни эгаллаган.

Speedtest'га кўра, ҳозирда дунёдаги энг тез ўртача мобил интернет тезлигига эга давлат Бирлашган Араб Амирликлари бўлиб, бу 161.15 Мб/секундни ташкил қилади. Кенг поласали ўртача тезлиги борасида эса Сингапур етакчилик қилади, 234.55 Мб/секунд.

ЎҚИНГ: Ушбу давлат энг биринчи бўлиб 6G тармоғини ишга туширади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.