2023 йилда оммабоп бўлиши кутилаётган смартфон тез орада тақдим этилади

2023 йилда оммабоп бўлиши кутилаётган смартфон тез орада тақдим этилади

Бундан бир неча кун аввал Galaxy S23 сериясининг тақдимот маросими қачон бўлиб ўтиши маълум бўлган эди. Эндиги навбат Galaxy A54 5G моделига келди. Samsung катта эҳтимол билан A54 моделини A34 билан битта тақдимотда намойиш этади. 

Samsung India веб-сайти янги Galaxy A моделлари 18 январда тақдим этилишини айтиб ўтди. Ушбу тадбирда айнан Galaxy A34 ва A54 моделлари тақдим этилади. 

Galaxy A34 ва A54 5G моделлари дизайн жиҳатидан бир-биридан унча фарқ қилмайди. A34 5G модели 90 гертсда ишловчи Full HD+ резолюциядаги Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Тахминларга кўра, қурилма Exynos 1280 чипи, 6/8ГБ тезкор ҳамда 128/256ГБ доимий хотирага эга бўлади. Орқа панелдан оптик стабилизацияга эга 48МП асосий, 8МП ультракенг ва 5МП макро камералар ўрин олади. Олд томонга эса 13МП селфи камера жойлашади. 

Galaxy A54 5G эса 120 гертс частотада ишловчи Full HD+ резолюциядаги 6.4 дюймли Super AMOLED дисплейига эга бўлади. Орқа панелда оптик стабилизацияга эга 50МП асосий, 12МП ультракенг ва 5МП макро камералар бўлса, олд панелдан 32МП селфи камера ўрин олади. Қурилма 6/8ГБ тезкор ҳамда 128/256ГБ доимий хотира билан интеграллашган Exynos 1380 чипида ишлайди. Аккумуляторнинг сиғими 5,100 мАс бўлади. 

Иккила қурилма экраности бармоқ изи сканери, IP67 стандарти ҳамда стерео динамикларга эга бўлади. Гаджетларини 25 ваттда қувватлаш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 серияси тақдимот санаси расман маълум бўлди! 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!