2023 йилнинг биринчи флагман смартфони тақдим этилди

2023 йилнинг биринчи флагман смартфони тақдим этилди

OnePlus 11 смартфони расман Хитой бозори учун тақдим этилди. Унинг халқаро бозор учун тақдимоти 7 февраль санасида бўлиб ўтади. Гарчи Pro номи йўқ бўлса-да, энг сўнгги чипсет, хотира ва камераларга эга бўлган ушбу қурилма OnePlus'нинг энг кучли смартфони ҳисобланади. 

Смартфон Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланган. OnePlus раҳбарларининг айтишича, чип максимал кучи билан ишлай олади. Одатда компания аккумулятор қувватини тежаш мақсадида чип унумдорлигини чеклаб қўяр эди. 

Қурилма 12/16ГБ LPDDR5X тезкор хотира ҳамда 256/512ГБ UFS 4.0 доимий хотира билан жиҳозланган. Унга, шунингдек, 1440p резолюциядаги 6.7 дюймли LTPO 3.0 AMOLED дисплейи ўрнатилган. 1-120 гертс адаптив частотани юздан ортиқ иловалар қўллаб-қувватлайди. 

Камера модулида яна Hasselblad ёзувини кўриш мумкин. Асосий камера сифатида смартфонга оптик стабилизация ҳамда кўп йўналишли автофокусга эга 50МП Sony IMX890 сенсори ўрнатилган. Унинг ёнидан автофокус ҳамда макро имкониятига эга бўлган 48МП Сонй IMX581 сенсорли ультракенг камера ҳамда 2х зумни қўллаб-қувватловчи 32МП Sony IMX709 телефото камера ўрин олган. Олд томонда 16МП селфи камера жойлашган. 

OnePlus 11 моделининг камера модули Oppo Find N2 моделиникига ўхшаб кетади. Яқинда икки бренд янги стратегик ҳамкорликни йўлга қўйганларини эълон қилган эдилар. 

Худди ўтган йилги модель каби янги модель 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлди. Аммо қувватлаш тезлиги 100 ваттга ошди. Афсуски, симсиз қуввлаш имконияти мавжуд эмас. 

X-axis двигатели билан ўйинларни ўйнаш янада мароқлироқ бўлади. Хитой бозори учун ишлаб чиқилган моделлар Android 13 операцион тизимига асосланган ColorOS 13 график қобиғида ишлайди. Смартфонга олдиндан буюртма бериш бошланган. Савдолар эса 9 январдан бошланади. Қурилманинг қора ва яшил рангларда тақдим этилди. Унинг нархи қуйидагича:

12/256ГБ - 580 доллар

16/256ГБ - 640 доллар

16/512ГБ - 710 доллар 

ЎҚИНГ: Galaxy S23 ва S23+ смартфонларининг 128ГБ хотирага эга тури бўлмайди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!