2023 йилнинг илк Telegram янгиланиши 10 хил янги хусусиятларни ўз ичига олади

2023 йилнинг илк Telegram янгиланиши 10 хил янги хусусиятларни ўз ичига олади

Telegram ўзининг навбатдаги янгиланишини чиқарди ва у "янги йилда бошида қизиб олиш учун" қуйидаги 10 та янгиликларни ўз ичига олади:

Эможи профил расмлар

Энди сиз исталган стикер ёки анимацияли эможини аккаунтингиз, гуруҳ ёки каналларингиз учун профил расмига қўйишингиз мумкин ва бу функция барча учун, ҳатто, Telegram Premium'га обуна бўлмаганлар учун ҳам ишлайди.

Қолаверса, бу функцияни контактларингиз учун ҳам қўлласангиз бўлади.

Эможи категориялари

Кўнглизгиздагидек ёхуд стикер ва эможиларни осон қидириш учун энди уларни 👍, ❤️ ёки 💤 каби категориялар асосида саралаб олишингиз мумкин. Бунда эможини юборишдан олдин уни устига босиб турсангиз уни тўлиқ ҳажмда кўриш имконига эга бўласиз.

Premium: Бутун чатни таржима қилиш

Premium фойдаланувчилар энди чат юқорида жойлашган Таржима панели ёрдамида бутун чатлар, гуруҳлар ва каналларни таржима қилиши мумкин. Параметрлар менюси сизга панелни беркитиш ва қайси тиллар таржима қилинишини бошқариш имконини беради.

Тармоқдан фойдаланиш

Ўтган ойда Хотирадан фойдаланиш рангли доиравий диаграммалар билан янги кўриниш олган эди. Энди бу сафар Тармоқда фойдаланиш ҳам худди шундай тус олган.

Wi-Fi ва мобил интернет учун батафсил доиравий диаграммалар билан Telegram қанча трафик ишлатганини кўришингиз. Шунингдек, у ерда трафик режангизга мос келиши учун автоматик юклаб олиш созламаларингизни ўзгартиришингиз мумкин.

Кирувчи медиани автоматик сақлаш

Ушбу янгиланиш билан медиа қабул қилинганида унинг қайси чатдан келганлиги, ўлчами ва турига қараб қурилма галереясига автоматик равишда сақланишини созлан олишингиз мумкин. Бундан ташқари, фақат керакли расм ва видеолар сақланиши учун алоҳида чатлар учун истиснолар қўшишнинг имкони бор.

Медиа юбориш рухсатлари

Янгиланиш админларига ўз гуруҳларида расмлар, видеолар, овозли ёки видео хабарлар каби 9 та турли медиалардан қайси бири юборилишига рухсат бериш ёки бермасликни танлаш имконини беради. Шунингдек, бу билан улар фақат медиа юбориладиган гуруҳларни яратиш учун матнли хабарларни жўнатишни ўчириш кучига ҳам эга бўладилар.

Ботлар учун чатларни танлаш

Бот дастурчилари ўзларининг ботлари олдиндан белгиланган мезонларга мос келадиган гуруҳ, канал ёки одамларга юборилиши учун ботга махсус тугмаларни қўшишлари мумкин.

Унинг қўлланиши бўйича батафсил маълумотларни қўлланмада ёки @BotNews каналида топилади.

Apple ва Google ID билан қайта ҳисобга кириш

Агар аккаунтингиздан барча қурилмаларда чиқиб кетган бўлсангиз, унга қайта киришда телефон рақамга SMS код олиш шарт эмас: аккаунтга Apple ёки Google ID ёрдамида SMS кодни киритмасдан тезда қайта кириши мумкин. 

Йиллик Premium обунаси

Энди сиз Telegram Premium'нинг бир йиллик обунасига тўлов қилишингиз ва 40% чегирма билан эксклузив функциялардан фойдаланишингиз мумкин. 

Янги интерактив ва махсус эможиларсиз янгиланиш янгиланиш эмас. Telegram рассомлари ушбу версия билан сизга 10 та янги махсус эможилар тўпламини таклиф қилишади. Аниматорлар эса 🦄 🙊 💊 😘 💘 🙉 эможиларининг янги интерактив версияларини яратишган. Уларнинг барчасидан реакциялар сифатида фойдаланиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Play Games'нинг янги логотипи Android учун тарқатилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!