2052 йил учун Nike виртуал кроссовкалари

2052 йил учун Nike виртуал кроссовкалари

Таниқли кроссовка ва кийимлар ишлаб чиқарувчи Нике компанияси ўтган йили RTFKT номли турли хил NFT кроссовкалар сотувчи студияни сотиб олган эди. Эндиликда Nike'нинг CryptoKicks лойиҳаси ва RTFKT биргаликда ўзларининг илк рақамли маҳсулотларини тақдим қилишди.

"Келажак кроссовкалари" деб аталаётган RTFKT Nike Dunk Genesis NFT сникерси компаниянинг машҳур Dunk Low силуетига асосланган бўлиб, биргина унинг ўзига Skin Vials номли 1000 хил ноёб виртуал терилар билан кўринишлар бериш мумкин.

Метаоламда кийиш учун тақдим қилинган Nike CryptoKicks сникерслари бошланишига саккизта турли хил кўринишли EVO X терилари билан тез орада чиқарилади.

ЎҚИНГ: Android OS ширинлик номлари билан танишамиз