22 августда тақдим этиладиган Xiaomi Pocophone F1’ни ҳозирданоқ OLX онлайн бозоридан олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  3511
  •  14.08.2018 10:31

22 августда тақдим этиладиган Xiaomi Pocophone F1’ни ҳозирданоқ OLX онлайн бозоридан олиш мумкин! (+видео)

Xiaomi компанияси жаҳон смартфон бозорига Poco брендини тақдим этаётганини ҳали яқинда расман маълум қилди. Аммо шунгача ҳам унинг янги бренд остидаги илк смартфонини деярли батафсил билиб бўлганмиз.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi энг кучли процессорли энг арзон флагманини тақдим этяпти!

Pocophone F1 русумли мазкур қурилманинг 22 августда расман намойиш этилишини Xiaomi ўзининг реклама тизерлари орқали эълон қилган. Аммо бунгача ҳам айрим интернет-дўконлар бу телефон учун буюртма ола бошлашган эди.

Бироқ кечагина маълум бўлишича, Xiaomi Pocophone F1 моделининг илк партиясини қўлга киритган айрим сотувчилар уни чакана бозорда ҳақиқатан ҳам сотишяпти! Жумладан, OLX онлайн савдо майдончасининг Руминия сегментидаги эълон орқали ушбу смартфонни бемалол харид қилиш мумкин.

Чакана савдога чиқарилган Pocophone F1’нинг тезкор хотираси 6, доимий хотираси эса 64 гигабайт ҳажмга эга. Таъкидланишича, AnTuTu’да бу гаджет 270 минг баллдан ошиқ натижа кўрсатган эмиш. У Android 8.1 операцион тизим талқини базасидаги MIUI 9.6 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди. Сотувчи ушбу смартфонга 490 доллар нарх белгилаган, аммо расмий дўконларда у бундан арзонроқ бўлиши табиий.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 – энг кучли процессорга эга энг арзон смартфон!

Шунингдек, Xiaomi Pocophone F1 қадоғи очиб намойиш этилган янги видеолавҳа ҳам тарқалди. Унда қутини очиб, тўлиқ жамланмасини кўрсатишган, смартфонни ёқиб, айрим функцияларининг, камерасининг қандай ишлашини кўрсатишган. Мана, бирга томоша қиламиз:

Хуллас, расмий намойишига қадар Xiaomi Pocophone F1 смартфонининг сири қолмади ҳисоб. Аммо бу мавзуда яна янгиликлар бўлиши мумкин, уларни биз билан бирга кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!