22 октябргача бу икки ўйинни буткул олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  603
  •  16.10.2020 16:07

22 октябргача бу икки ўйинни буткул олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

Ҳафта якунига келиб эса Epic Games компанияси яна иккита ўйинни бутунлай ва бепул улашмоқда. Булардан бири қўрқинчли ўйин бўлса, иккинчиси ўрта асрлардаги монарх ҳақидаги 2D-симулятор ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Ушбу ҳафта сўнгида геймерлар ва танқидчилар эътироф этган Amnesia: The Dark Descent ўйинининг давоми – Amnesia: A Machine for Pigs хоррори бепул тақдим этилмоқда. Унинг қаҳрамони – Освальд Мандус исмли тадбиркорга Мексика сафаридан сўнг тунлари даҳшатли шарпалар азоб беради.

Amnesia: A Machine for Pigs ўйинини ўз кутубхонангизга ушбу ҳавола ёрдамида бепул қўшиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Epic Games дўконининг иккинчи ҳадяси – Kingdom New Lands номли стратегия ўйинидир. Унда сиз фэнтези оламида яшовчи ва ўрта асрлардаги кичикроқ қиролликни бошқарувчи подшо ролини бажарасиз. Қиролнинг вазифаси – ўша дунёни ўрганиш, қўшин тўплаш, ўз давлатини ривожлантириш ва иблислардан ҳимоялаш.

Kingdom New Lands ўйинининг рақамли нусхасини текинга олиб қўйиш учун мана бу ҳавола ёрдамида дўконга ўтасиз.

Бу иккала ўйиннинг текин тарқатилиш муддати 22 октябргача давом этади. Шунгача уларни олиб қўйсангиз, кейин истаганча бепул ўйнаш имконига эга бўласиз.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га тушмайдиган PS 4 ўйинларини Sony расман эълон қилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!