22 сентябрда Илон Маск «кўплаб қизиқарли нарсалар»ни кўрсатмоқчи

  •   DiMaX
  •  888
  •  12.09.2020 17:52

22 сентябрда Илон Маск «кўплаб қизиқарли нарсалар»ни кўрсатмоқчи

Илон Маск аввалроқ инвесторлар билан учрашиладиган Tesla Battery Day номли тадбирни эълон қилган. 22 сентябрь куни бўлиб ўтадиган бу маросимда электромобилларнинг аккумуляторлари билан боғлиқ янги технологияларнинг намойиши кутилаётган эди.

ЎҚИНГ: Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

Маълумотларга кўра, ушбу маросимда қуввати 1 киловатт-соатлик, нархи эса 100 доллар бўлган аккумулятор тақдим этилиши керак. Бундай батареялар электрокарларнинг таннархини пасайтириб, якуний натижада машинанинг арзонлашувига олиб келади.

Лекин Tesla раҳбарининг сўзларига кўра, ўша тадбирда бошқа янги маҳсулотлар ҳам кенг жамоатчиликка кўрсатилади. Илон Маск бу ҳақда Twitter аккаунтида тўғридан-тўғри: «22 сентябрда кўплаб қизиқарли нарсалар тақдим этилади», деб ёзди.

Буларнинг қанақа «нарсалар» эканлиги ҳозирча номаълум, кузатувчилар бу борада турли тахминлар билдиришмоқда. Жумладан, компания ўзининг Model S Plaid русумли янги электромобилини тақдим этар. Бу – Model S машинасининг янги версияси бўлиб, Roadrunner лойиҳаси доирасида яратилган янгича аккумуляторга эга электрокар бўлади.

Шунингдек, янги авлод Model X ҳамда Model S электромобиллари учун янги платформа – Palladium лойиҳасига оид бирор янгилик бўлиши мумкин. Айримлар эса Semi электрик юк машинаси ва компаниянинг илк спорт электромобили – Tesla Roadster моделининг иккинчи авлодини ҳам кутишмоқда.

ЎҚИНГ: Машиналар қўзғолони: Tesla электромобили «камикадзе»лик қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!