23 фоизга тезлашган Google Chrome энди кунига 17 йиллик процессор умрини тежайди!

  •   DiMaX
  •  554
  •  29.05.2021 12:08

23 фоизга тезлашган Google Chrome энди кунига 17 йиллик процессор умрини тежайди!

Қидирув гиганти шу кунларда ўзининг Google Chrome браузерини 91-версиясига янгилади. Chromium расмий блогида Chrome маҳсулоти бўйича менежер Томас Наттестад (Thomas Nattestad) ундаги муҳим жиҳатлардан бирига эътибор қаратган.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича қайси браузерлар энг оммабоп? (2021 йил апрель)

Томас Наттестаднинг таъкидлашича, Google Chrome янгиланганидан сўнг нақ 23 фоизга тезлашган. Бунга эса янги – Sparkplug компилятори ҳамда қисқа ички чақирувлар туфайли эришилган.

Бунинг эвазига ҳар куни бутун дунё бўйлаб мазкур браузер фойдаланувчиларида жами 17 йилдан ошиқроқ вақт тежалади, дейди менежер.

Изоҳга кўра, Sparkplug – бу янги JavaScript компилятори бўлиб, у веб-иловаларнинг анча тезкор ишга туширилишини таъминлайди. Шунингдек, Google дастурчилари яқин келажакда Chrome браузерига умумий самарадорликни яхшиловчи яна бир нечта функциялар қўшишни режалаштиришган.

ЎҚИНГ: Сиз ҳам ушбу 28 та кенгайтмани юклаб олган бўлсангиз, дарҳол уларни ўчириб ташланг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!