23 МПли камерага эга Sony Xperia XA2 (видео)

23 МПли камерага эга Sony Xperia XA2 (видео)

Sony компанияси кейинги ойда Барселона (Испания) шаҳрида ўтказиладиган MWC 2017 кўргазмасида Sony Xperia XA2 (XA 2017) смартфонини намойиш қилиши кутилмоқда. Гарчи смартфон ҳали расман тақдим этилмаган бўлса-да, интернет тармоғида унинг иштирокидаги видеолар тарқалиб кетишга улгурди.

Қурилма 5 дюймли HD дисплей, MediaTek Helio P20 процессори ва 21 Мпли асосий камера ва USB Type-C слоти билан жиҳозланади. Янги моделнинг дизайни аввалроқ тарқалган расмларда кўрсатилган тафсилотларга мос келади. Унинг 23 Мпли камераси орқали HDR қўлловли 1080р@30fps  форматда видео ёзиш мумкин бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!