23 сентябрда чиқадиган Galaxy S20 FE смартфонини илк «жонли» видеода ишлатиб кўрамиз! (+нархлари)

  •   DiMaX
  •  1460
  •  21.09.2020 09:43

23 сентябрда чиқадиган Galaxy S20 FE смартфонини илк «жонли» видеода ишлатиб кўрамиз! (+нархлари)

Samsung компанияси кўпчилик кутаётган Galaxy S20 Lite смартфонини бошқачароқ – Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) номи остида чиқаришини, унинг расмий тақдимот санасини аллақачон айтган. Лекин у ҳали тақдим этилмай туриб, Samsung ихлосмандларининг ҳафсаласини пир қилган.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Galaxy S20 FE икки хил версияда Samsung сайтига чиқди (+расмий сурат)

YouTube тармоғидаги Jimmy is Promo канали эса аллақачон Galaxy S20 FE моделининг «жонли» видеосини эълон қилди! Роликда смартфонни ишлатиб, асосий функцияларини намойиш этишган:

Ҳозиргача маълум бўлишича, Galaxy S20 Fan Edition диагоналига 6,5 дюймлик Super AMOLED экран билан таъминланган. Дисплейда тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселлик бўлиб, кадр янгиланиш частотаси эса 120 герцга боради.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

Galaxy S20 FE уч модулли (12 + 12 + 8 мегапикселлик) бош камераси уч карралик оптик зумга эга. Экрандаги тирқишга жойланган олд камера аниқлиги эса 32 мегапикселлик.

Ишлаб чиқарувчи бу маҳсулотининг корпусини IP68 стандарти даражасида сув ва чангдан ҳимоялаган.

Galaxy S20 FE аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлса, тезкор ва ички хотираси тегишлича 6 ва 128 гигабайтлик ҳажмга эга.

Samsung ушбу смартфонини икки хил версияда чиқариши кутилмоқда ва нархлари ҳам шунга яраша. Улардан биринчиси Exynos 990 процессорли бўлиб, 4G стандартигача бўлган уяли алоқа тармоқларида ишлайди ва 699 еврога баҳоланган. 5G-версиядаги Galaxy S20 FE аппарат таъминоти асосини эса Qualcomm Snapdragon 865 чипсети ташкил этади ва унга 799 евролик нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Мобил процессорлар бозори: MediaTek аллақачон Qualcomm’га етай деб қолди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.