2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

  •   DiMaX
  •  1659
  •  08.11.2019 10:45

2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Samsung компаниясининг Galaxy Fold модели, гарчи бир қатор машмашалар билан қайта ишланиб қайта сотувга чиқарилган бўлса-да, ўз харидорларини топди. Ҳаттоки аҳолиси қашшоқ юртда ҳам унинг илк партияси бир кундаёқ сотилиб кетганига нима дейсиз!?

ЎҚИНГ: Расман савдога чиқмаган бу флагманни аллақачон сотишяпти, лекин... нақ 140 000 доллардан!

Бугун – 8 ноябрь куни Galaxy Fold флагмани Хитойда ҳам сотила бошлади. Буни қарангки, эрталабки соат ўнда бошланган савдо беш дақиқадаёқ якунига етди – хитойликлар уни талашиб харид қилишди!

Ушбу букламафон қайишқоқ асосий экранга (ташқи томонида қўшимча дисплей ҳам бор) ҳамда 12/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга. Samsung уни хитойликларга 2300 доллардан, икки хил – қора ва кумушранг корпусларда таклиф қилган.

Galaxy Fold букламафонининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши ҳақида маълумот йўқ, лекин бу компаниянинг ҳозиргача глобал бозорга чиққан бир қатор телефонларини 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат Galaxy S11’ларнинг рекордчи жиҳатини фош этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!