2330 долларлик смартфоннинг илк партияси халқи қашшоқ юртда бир кундаёқ сотилиб кетди!

  •   DiMaX
  •  3316
  •  05.10.2019 16:56

2330 долларлик смартфоннинг илк партияси халқи қашшоқ юртда бир кундаёқ сотилиб кетди!

Ҳиндистон аҳолисининг асосий қисми қашшоқ бўлгани учун, у ердаги смартфон бозорида асосан ҳамёнбоп ва ўрта нархли моделлар оммалашган. Бироқ бу мамлакатда премиум гаджетнинг тезда сотилиб кетишини ҳатто ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳам кутмаганди!

ЎҚИНГ: Ҳиндистонни «Jio’лаштириш»: 1,3 миллиард аҳолини БЕПУЛ 4G-алоқа билан таъминлаб, интернетни 5 карра арзонлатган миллиардер!

Samsung компанияси яқинда қайта сотувга чиқарилган Galaxy Fold букламафони учун бир нечта мамлакатда олдиндан буюртма ола бошлади. Буни қарангки, Ҳиндистонда буюртма ҳали кеча очилган бўлса-да, бугунгача – бир кеча-кундузда гаджетнинг биринчи партияси сотилиб бўлди!

Расмий хабарга кўра, Galaxy Fold модели учун Ҳиндистонда 2330 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Унинг биринчи партиясида 1600 та, яъни – Жанубий Кореядаги биринчи партия ҳажмидан кўпроқ смартфон савдога қўйилган эди. Буюртмалар ҳиндистонлик харидорларга 20 октябрда етказиб берилади, бетакрор флагманнинг иккинчи партияси «филлар ўлкаси»да қачон сотувга қўйилиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Эксклюзив: Samsung энди арзонроқ Galaxy Note чиқарадими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.