240 Вт тезликда қувватланадиган илк смартфон расман тақдим қилинди

240 Вт тезликда қувватланадиган илк смартфон расман тақдим қилинди

Интизорлик билан кутилаётган Realme GT Neo 5 смартфони, ваниҳоят, Хитойда расман тақдим қилинди. У 240 Вт тезликда қувватланадиган дунёдаги биринчи смартфон бўлиб, унинг орқасидаги камера ёнида 25 хил RGB рангларида тусини ўзгартира оладиган LED чироғи бор.

Realme'нинг 163.85×75.75 мм ўлчам, 8.9 мм қалинлик ва 199 грамм оғирликдаги GT Neo 5 смартфони 6.74 дюймли, 144 герц янгиланиш тезлиги, ҳамда 1400 ниц максимал ёруғлик таклиф қила оладиган 2772×1240 пиксел резолюциясидаги ОLED экран билан жиҳозланган бўлиб, уни ўраб турган қора рамканинг пастки жағи қалинлиги 2.31 миллиметрни ташкил қилади.

Капот остига қарайдиган бўлсак, қурилма Snapdragon 8+ Gen 1 чипига уланган 8/12/16 ГБ (LPDDR5Х) оператив, ҳамда, 256/512 ГБ/1 ТБ (UFS 3.1) доимий хотира билан Android 13'га асосланган Realme UI 4.0 операцион тизимида ишлайди.

Флагман 150 Вт тезликда зарядланадиган 5000 мА/соат (16 дақиқада 100%) батареяли ва 240 Вт тезликда зарядаланадиган 4600 мА/соат батареяли моделларда чиқарилган – айтиш керакки, бу USB Type-C порти орқали қўллаб-қувватланадиган энг тез зарядланиш тезлиги ҳисобланади. Компаниянинг таъкидлашича, 240 Вт SuperVOOC тезкор зарядланиши билан сиз атиги 30 сонияда 1 соат онлайн видео томоша қилиш ёки 2 соатгача телефонда гаплашиш ёки 3 соат мусиқа тинглаш имконини берадиган қувват олишингиз мумкин. Бунда смартфонни 80 сонияда 20% гача, 4 дақиқада 50% гача, 9.5 дақиқада эса 100% гача қувватлаб олишингиз мумкин.

Сурат ва видеога олиш борасида Realme GT Neo 5 орқа томонида учлик камерага эга. Уларнинг асосийси OIS технологиясига эга бўлган 50 мегапикселли (f/1.88) Sony IМХ890 сенсори бўлса, иккинчиси 8 МП (f/2.2, 112°) ултра-кенг, учинчиси эса 2 МП (f/3.3) макро сенсор. Селфилар учун эса олд экраннинг юқори марказидаги тешикдан 16 МП (Samsung S5К3P9, f/2.45) камера ўрин олган ва у 1080p&30fps, ҳамда, 720p&30fps режимларида видео тасвирлар ола олади.

Камерадан узоқлашмаймиз. Унинг ёнида шаффоф ойна остида сиз Qualcomm чипсетини кўришингиз мумкин. Уни эса бурчакли "C" шаклидаги Halo номли LED чироғи ўраб туради. Қизиғи шундаки, у смартфон ҳолатига кўра, шу билан бирга, ўзингизга мослаб олсангиз бўладиган 25 хил рангларда ўз тусини ўзгартира олади ва 5 хил тезлик созламаларига эга. Масалан, қурилма батареяси 20% дан камайганида қизил, SMS ёки бошқа билдиришномалар келганида яшил, 

Қўшимчасига смартфон телевизор ва шунга ўхшаш қурилмалар учун пул ўрнини босадиган IR узатувчиси, контакциз тўловлар учун NFC, экран остида жойлашган бармоқ изини аниқлаш сканери, икки фазали совутиш тизими ва Х ўқ чизиқли мотор, иккилик микрофон ва динамикларга эга.

Алоқа ва уланиш борасида, смартфонда иккилик 5G, Wi-Fi 6 ва Bluetooth 5.2 технологиялари қўллаб-қувватланади. 

Realme GT Neo 5 компаниянинг GT смартфонларига хос икки чизиқли дизайнда бинафшарангда, шунингдек, оқ ва жилосиз қора рангларда қуйида хотира конфигурацияларига кўра нархларда Хитойда 15-февралдан сотувга чиқарилади:

150 Вт билан:
Realme GT Neo 5 – 8/256 ГБ – 2599 юан (≈383 доллар)
Realme GT Neo 5 – 12/256 ГБ – 2799 юан (≈413 доллар) 
Realme GT Neo 5 – 16/256 ГБ – 2999 юан (≈441 доллар)

240 Вт билан:
Realme GT Neo 5 – 16/256 ГБ – 3199 юан (≈472 доллар)
Realme GT Neo 5 – 16 ГБ +1 ТБ – 3499 юан (≈516 доллар)

Албатта, смартфонлар учун олдиндан буюртма бериш бошлаб юборилган ва бунда 150 ваттли моделга чегирма билан буюртма бериш мумкин. Қутида смартфон қувватловчи адаптер, USB кабел, махсус кейс, SIM карта игнаси ва қўлланмалар билан келади.

Realme раҳбари GT Neo 5 глобал бозор учун чиқарилиши расман тасдиқлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 Pro глобал версияси қачон чиқарилиши маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!